date

Нагелсманн 18 ёшли Карлнинг ЖЧ-2026даги имконини баҳолади

Нагелсманн 18 ёшли Карлнинг ЖЧ-2026даги имконини баҳолади

Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагелсманн "Бавария"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Леннарт Карл ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

18 ёшли футболчи ҳозирча Германия асосий терма жамоасида дебют қилмаган. Шунга қарамай, клубдаги ўйинлари сабаб у келажак учун номзодлар қаторида тилга олинмоқда.

Нагелсманннинг айтишича, Карл яқинда жуда кучли ўйинлар намойиш этган, аммо ҳозир айрим қийинчиликларни бошдан кечирмоқда. Мураббий буни қисман Мусиаланинг сафга қайтгани билан ҳам боғлади. "У жуда қизиқарли футболчи: рақибни алдаб ўтиши зўр, қанотдан чап оёғига қулай бурчакка кириб зарба беришни яхши кўради, уни қўриқлаш осон эмас. Лекин мен у фақат ЖЧ-2026га бориш учун доимий "Бавария" асосида ўйнаб туради, деб кутмайман. Ҳозир унга ритмни топиш, ўзига ишончни қайтариш керак. Унда ёшлик энергияси ва журъат бўлиши шарт, акс ҳолда мен барқарор ўйин кўрсатадиган тажрибали футболчини чақириб олишим мумкин", — дея Нагелсманннинг сўзларини келтирди манба.

Жорий мавсумда Леннарт Карл 30 та учрашувда 7 та гол уриб, 4 та ассист қайд этди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Нагелсманн 18 ёшли Карлнинг ЖЧ-2026даги имконини баҳолади