Нагелсман Нойер масаласида нуқта қўйди ва фикр билдирди

Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагелсман дарвозабон Мануэл Нойерни миллий жамоага қайтариш эҳтимоли борасида ўз позициясини яна бир бор эслатди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
ОАВда ҳали ҳам "Бавария" сардори, 40 ёшни қаршилаш арафасидаги тажрибали посбонни терма жамоага чақириш мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар тўхтагани йўқ. Тахминларга кўра, у Жаҳон чемпионати олдидан бундестимнинг дарвозабонлар борасидаги масаласини ёпишга ёрдам бериши мумкин.
Нагелсман эса бу мавзуида ҳаммаси аниқ эканини таъкидлади: Нойернинг ўзи ҳам терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини очиқ айтган. Мураббий Нойер "Бавария"да ҳали ҳам юқори даражада ўйнаётганини эътироф этар экан, терма жамоада ҳозир Оливер Бауман каби ишончли вариант борлигини, у шу темпда давом этса, Жаҳон чемпионатини жуда яхши ўтказишини қайд этди.
Мануэл Нойер 2024 йилда Германия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!