Европа чемпионлар лигасининг нимчорак финалидан ўрин олган ПСЖ ҳамда “Реал” учрашуви якунига етди.
Ўйин икки учрашув натижасига кўра, “Реал”нинг фойдасига ҳал бўлди ва мадридликлар мусобақа чорак финалига йўлланмани ҳақли равишда қўлга киритишди.
51-дақиқада Марселонининг узатмасидан сўнг Роналду баланд сакраб, тўпни дарвозага йўллаб қўйди. Шундан сўнг парижликлар 66-дақиқақада 10 киши бўлиб қолишди. Ҳакамга нималарнидир тушунтирмоқчи бўлган Марко Верратти иккинчи сариқ карточка билан жазоланиб, майдонни тарк этди.
Кейинчалик мадридликлар асосан қарши ҳужумларда ўйнашни маъқул кўришди, лекин 71-дақиқада Пасторе ва Каваниларнинг ҳаракати эвазига ҳисоб тенглашди. Бироқ, орадан 9 дақиқа ўтиб, Каземиро ПСЖ ҳимоясида юзага келган хато эвазига жавоб тўпини киритди ва “қироллик клуби”нинг сафарда ғалаба қозонишига катта ҳиссасини қўшди.
Шу тариқа, Неймарсиз ўйнаган ПСЖ Парижда ҳам мағлубиятга учраб, мусобақани муддатидан олдин тарк этди.
ЕЧЛ, нимчорак финал.
Жавоб ўйини.
ПСЖ Франция – Реал Мадрид Испания 1:2.
Голлар: 0:1 – 51 Роналду, 1:1 – 71 Кавани, 1:2 – 80 Каземиро.
ПСЖ – Ареоля, Тиаго Силва, Берчиче, Дани Алвес, Маркиньос, Верратти, Мотта (Пасторе, 59), Рабьо, Ди Мария (Дракслер, 76), Мбаппе (Диарра, 85), Кавани.
Реал Мадрид – Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Рамос, Васкес, Ковачич (Кроос, 71), Каземиро, Асенсио (Иско, 82), Бензема (Бэйл, 76), Роналду.
Огоҳлантиришлар: Верратти (20), Ковачич (32), Рамос (78), Кавани (84).
Четлатиш: Верратти (66).
Дастлабки учрашув: 1:3.
Манба: www.uff.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?