
Праганинг "Славия" жамоаси бош мураббийи Индржих Трпишовски Англия Премьер-лигаси (АПЛ) клубларининг қизиқишлар марказида. Бу ҳақда журналист Руди Галетти хабар бермоқда.
Манбаларига кўра, Англия футбол жамоалари 49 ёшли чех мутахассисининг тотал прессингга асосланган ўйин услубидан ҳайратда қолган. Трпишовски ва "Славия" ўртасидаги меҳнат шартномаси жорий мавсум якунида ниҳоясига етади.
Шу сабабли турли жамоалар мураббийнинг келажаги билан боғлиқ воқеаларни яқиндан кузатиб бормоқда. Ҳозирги вақтда "Славия" Чехия чемпионати турнир жадвалида етакчилик қилмоқда.
Жамоа 14 турдан сўнг 30 очко тўплаган ва ҳали бирорта ҳам мағлубиятга учрамаган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар