Доминикан Республикасида икки автобус иштирокида юзага келган ЙТҲ натижасида 11 киши ҳалок бўлди

  • Спорт
  • 27-11-2015, 15:57
  • 833
  • Шимолий Американинг Гаити оролларида жойлашган Доминикан Республикасида икки йўловчи автобусининг тўқнашуви натижасида 11 киши ҳалок бўлди ва 70 дан ортиқ киши тан жароҳати олди. Бу ҳақда Associated Press хабарлар агентлиги берган маълумотларга асосланиб, «ТАСС» хабар беради.

    Доминикан Республикасида икки автобус иштирокида юзага келган ЙТҲ натижасида 11 киши ҳалок бўлди

    Жабрланганлар турли шифохоналарга ётқизилган, уларнинг кўпчилиги оғир тан жароҳати олганлиги туфайли қурбонлар сони ортиши мумкин.

    Дастлабки маълумотларга кўра, автобуслардан бирининг ғилдираги ёрилганлиги сабабли йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.



    Манба: Daryo.uz