date
views 179

Машина ўғирлашда гумонланган судья ИИБ биносида қийноққа солингани айтилди

Машина ўғирлашда гумонланган судья ИИБ биносида қийноққа солингани айтилди
Кеча, 2025 йилнинг 21 апрель куни ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги кафеларнинг биридан маст ҳолда чиққан Миробод туман суди судьяси Рустам Раҳмонов машина ўғирлаганликда гумонланаётгани ҳақида хабар берилган эди. “Дарё”нинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда ишловчи, Раҳмоновга яқин инсонлардан бири воқеа содир бўлган куни судья Яшнобод туман ИИБ биносига олиб кетилганини ва бир кун ушлаб турилганини маълум қилди.

Ўша куни Рустамнинг судьялигини билмаган ИИБ ходимлари унинг хатти-ҳаракатидан сўнг, унга қўл ҳам кўтаришган. Судья Раҳмонов қаршилик қилганми ёки йўқми билмайман. Шу сабаб ИИБ ходимлари ҳам судьялигини билгач, тезда излаб келганларга қўшиб юборган, дейди манба.

“Дарё” журналисти ушбу воқеага аниқлик киритиш мақсадида Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбар Шоҳрух Ғиёсов билан боғланди ва судьянинг ИИБ биносида қанча вақт ушлаб турилгани билан қизиқди.

Вазирлик масъули судьянинг Яшнобод туман ИИБ биносида бир кун сақлаб турилганини инкор этди. “Тасдиғини топмаган”, деди Ғиёсов жавобини қисқа қилар экан.

Ички ишлар вазирлиги масъули шунингдек, журналистнинг “машина олиб қочган судья иши билан боғлиқ жараён айни пайтда қайси босқичда?”, дея берилган саволига бу саволга Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати расмий жавоб қайтаришини қўшимча қилди.

Пойтахт ИИББ ахборот хизмати раҳбари Нилуфар Мадиева бу ҳақдаги расмий ахборотни сўраган журналист саволига “Бундан хабарим юк. Материал бизда эмас”, дея жавоб қайтарди.

Воқеа тафсилоти

2025 йилнинг 21 апрель куни ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги кафеларнинг биридан маст ҳолда чиққан судья машина ўғирлаганликда гумонланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Фото: Skinsҳот
Ушбу хабарга муносабат билдирган Судьялар олий кенгаши гап ким ҳақида кетаётганига қисман аниқлик киритди.

Судьялар одоби кодекси талабларидан келиб чиқиб, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди судьясининг хизматдан ташқари вақтдаги хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви ўтказилмоқда. Ижтимоий тармоқлардаги шу мавзуга доир хабарларда тилга олинаётган ҳолатларга хизмат текшируви жараёнида аниқлик киритилади ва якуни бўйича лозим чоралар кўрилиши таъминланади, дейилади кенгаш баёнотида.

Фото: Skinsҳот
“Kun.uz” сайти ўз манбаларига таяниб, ҳуқуқбузарликда гумонланаётган судья Миробод туман суди судьяси лавозимида бўлишининг навбатдаги 10 йиллик муддатига тайинланган Рустам Раҳмонов эканини аниқлаштирди.

Рустам Раҳмонов судьялар махсус кийимида.
Фото: Видеодан кадр

“Дарё” судья Рустам Раҳмонов билан ҳам боғланишга уринди. Судья телефон қўнғироқларига жавоб бермади. Қолаверса, Telegram орқали йўлланган саволларни ҳам очиқ қолдирди.

Маълумот учун: Жиноят кодексининг 267-моддасига кўра, автомобиль ўғирлаган шахслар 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Машина ўғирлашда гумонланган судья ИИБ биносида қийноққа солингани айтилди