Сергей Лавров расмий ташриф билан Самарқандга келди: қандай масалалар муҳокама қилинади?

1 дақиқа ўқиш2.8K
Сергей Лавров расмий ташриф билан Самарқандга келди: қандай масалалар муҳокама қилинади?
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров расмий ташриф билан Самарқанд шаҳрига келди. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби маълум қилди.

Ташриф доирасида икки мамлакат ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ўртасида музокаралар ва мулоқотлар бўлиб ўтиши кутилмоқда. Учрашувларда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорликнинг энг муҳим масалалари муҳокама қилинади.

«Коммерсант» нашрининг хабар беришича, Сергей Лавров ташриф давомида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан ҳам учрашув ўтказади.

«Томонлар ўртасида бўлиб ўтадиган суҳбатларда асосий эътибор ҳозирги кунда дунёда шаклланган мураккаб геосиёсий вазиятда ташқи сиёсий ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга қаратилади», — дейилади хабарда.

Шунингдек, икки давлат раҳбарлари — Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин ўртасида 2024 йил май ойида бўлиб ўтган давлат ташрифи доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш ва Ўзбекистон-Россия ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинади.

Ўзбекистон ва Россия ташқи сиёсий муносабатларидаги бу муҳим ташриф икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?