
Ла Лигадаги муҳим босқич — 33-тур доирасида "Барселона" ўз майдонида "Мальорка"ни қабул қилмоқда. Каталония клуби ушбу ўйинда турнир жадвалида юқори поғона учун курашни давом эттиради.
Учрашув олдидан "Барса" устози Ханси Флик томонидан эълон қилинган асосий таркиб мухлислар эътиборини тортди.
"Барселона"нинг асосий таркиби:
1. Wojciech Szczęsny (25) — Тажрибали дарвозабон сўнгги ҳафталарда жамоага муҳим ишонч бахш этмоқда.
2. Ronald Araújo (4) — Ҳимоядаги лидер, хавфли вазиятларда жамоанинг таянчи.
3. Iñigo Martínez (5) — Ҳаводаги курашларда катта устунликка эга, аралаш ҳимоя чизиғининг тажрибали бўғини.
4. Gavi (6) — Энергия ва характер тимсоли. Ярим ҳимояда прессинг ва ташкилотчилик вазифаси унга юкланган.
5. Ferran Torres (7) — Ҳужумнинг чап қанотида ҳаракат қилиши кутилмоқда. Ғайратли ва ҳужумкор ўйини билан фарқланади.
6. Pedri (8) — Жамоанинг ақлий маркази. Асосий узатмалар, темпни бошқариш унга боғлиқ.
7. Ansu Fati (10) — Мухлислар умид боғлаётган яна бир ном. Қайтиш у пайти келмадими?
8. Lamine Yamal (19) — Барча кўзлар унда! Ёш бўлишига қарамай, ўзини тўлиқ намоён этган футболчи.
9. Dani Olmo (21) — Кўп вазифали ярим ҳимоячи — у майдонда қаерда керак бўлса, ўша ерда пайдо бўлади.
10. Eric Garcia (24) — Ҳимоядаги барқарорлик ундан бошланади. Ишончли ва тузилишига содиқ.
11. Héctor Fort (32) — Яна бир ёш имконият. Унга ишонч билдирилгани Фликнинг ёндашувидаги янгиликни кўрсатади.

Уйин санаси: 23 апрель
Вақт: 00:30
Жой: Camp Nou
Сиз нима деб ўйлайсиз — бу таркиб “Барса”га ғалаба келтирадими? Yamal ва Fati каби ёшлар учун бу имкониятни қанчалик тўғри баҳолаш мумкин? «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар