date
views 2 364

Карлсен тарих яратди: 9та ўйин — 9та ғалаба!

Карлсен тарих яратди: 9та ўйин — 9та ғалаба!
Дунёдаги энг нуфузли ва оммавий шахмат турнирларидан бири — “Grenke Chess Open 2025” якунланди. 17–21 апрель кунлари Германияда ташкил этилган бу мусобақа жорий йилнинг энг катта очиқ шахмат турнири сифатида қайд этилди.

Жами 225 000 евро мукофот жамғармасига эга бўлган мусобақа шахмат оламида катта шов-шувга сабаб бўлди.

Карлсен — 9та ўйин, 9та ғалаба, 0 хато
Норвегиялик шахмат юлдузи Магнус Карлсен барча рақибларини енгиб, турнирда мукаммал 9дан 9 натижа қайд этди. У сўнгги тургача етакчиликни сақлаб келди ва ҳал қилувчи учрашувда Германиянинг Винсент Кеймерини мағлубиятга учратиб, чемпионликни мустаҳкамлади.

Карлсен бу ғалаба орқали:
- 60 000 евро мукофот пули;
- 25 та рейтинг очкоси;
- ва тарихий даражада — 3191 перформанс кўрсаткичини қўлга киритди.

Бу — классик шахмат тарихидаги энг юқори кўрсаткич, ҳатто “анъанавий” деб ҳисобланган гранд турнирларда ҳам бундай натижа қайд этилмаган эди.

Жавоҳир Синдаров — 6.5 очко, 22-ўрин
Мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилган Жавоҳир Синдаров сўнгги турда ғалаба қозонди ва жами 6.5 очко билан 22-ўринни эгаллади. Бу катта рақобатли турнирда яхши натижа ҳисобланади.

Сиз нима деб ўйлайсиз — Магнус Карлсен шахмат тарихидаги энг буюк шахматчилардан бири сифатида ҳозирнинг ўзида тан олинади десак, муболаға бўладими? Жавоҳир Синдаровнинг иштирокини қандай баҳолайсиз?
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Карлсен тарих яратди: 9та ўйин — 9та ғалаба!
-->