
Марказий банк 23 апрел куни хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматларини эълон қилди. Унга кўра, АҚШ валютаси яна бир бор қийматини йўқотиб, бу сафар 30,68 сўмга арзонлашиб, 12 878,96 сўмни ташкил этди.
Евро ҳам ўз навбатида 106,26 сўмга пасайиб, бугунги кунда 14 801,79 сўмга баҳоланмоқда. Россия рубли эса 1,36 сўмга арзонлаб, энди 158,39 сўмга тенг бўлди.
Эслатиб ўтамиз, бир кун олдин доллар курси 28,56 сўмга тушиб, 12 909,64 сўмни ташкил этган эди. Долларнинг Ўзбекистондаги қиймати охирги марта 25 феврал куни 12 900 сўмдан ҳам арзон бўлган эди.
Мамлакатда валюта курсига доир баҳслар ҳануз давом этмоқда. Бир қатор иқтисодчилар долларнинг курси ҳукумат томонидан сунъий равишда ушлаб турилаётганини таъкидламоқда. Уларнинг фикрига кўра, агар миллий валюта эркин қўйиб юборилса, бир долларнинг қиймати 20 минг сўмгача чиқиб кетиши мумкин.
Бироқ Марказий банк бу тахминларни қатъий рад қилиб келмоқда. Улар фикрича, валюта бозоридаги ўзгаришлар табиий ва назорат остида бўлиб, сунъий аралашувлар ҳақидаги иддаолар нотўғри.
2025 йил охирига қадар доллар курси қандай ўзгаради? Мамлакатда яқин келажакда яна қандай иқтисодий тебранишлар кузатилиши мумкин? Бу саволлар бугунги кунда нафақат иқтисодчилар, балки аҳоли учун ҳам муҳим аҳамият касб этаётган мавзулардан бирига айланди. Валюта курсининг кейинги ўзгаришлари қандай бўлишини вақт кўрсатади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар