
Испания чемпионатининг амалдаги ғолиби — "Реал Мадрид" жамоаси устози Карло Анчелоттининг клубдаги тақдири яна муҳокамалар марказида. Итальян мутахассисининг келажаги бўйича аниқлик ҳали ҳам йўқ.
“Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин...”
Журналистлар Анчелоттидан шундай савол беришди: “У "Реал"да фақат Ла Лига ва Кубокда ғалаба қозонилсагина қоладими?” Унинг жавоби шубҳали ишоралар билан тўлиб-тошган эди:
“Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Олдиндан ҳеч нарсани билмайсан,” — деди Анчелотти.
Бу сўзлар орқали у ҳам ўз келажагига нисбатан ишонч билан гапира олмаётганини кўрсатди.
Яқинда “қоламан” деганди, лекин...
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал Анчелотти “Реал” билан 2026 йил ёзигача тузилган шартномани охиригача бажариш ниятида эканини айтганди. Аммо сўнгги баёнотлардан келиб чиқиб, бу ишончни энди унча сезиш қийин.
Хаби Алонсо — асосий номзод
Мадрид матбуотидаги сўнгги хабарларга кўра, “Реал” раҳбарияти Анчелоттидан кейин жамоа бошқарувига Хаби Алонсони олиб келишни режалаштирмоқда. Айни пайтда у Бундеслигада “Байер” жамоасини юқори даражада бошқариб келмоқда ва Европа клублари уни кузатиб боришмоқда.
Сиз нима деб ўйлайсиз — Анчелотти “Реал”да қолиши керакми? Ёки янги қон — Хаби Алонсо каби ёш мураббийлар керакми? «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар