date

Apple иккинчи чоракда 111 млрд доллар даромад кўрди

Apple иккинчи чоракда 111 млрд доллар даромад кўрди

"Apple" компанияси 2026-молия йилининг иккинчи чораги учун ҳисобот эълон қилди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Компания ушбу даврда хизматлар кўрсатиш, умумий даромад ва "iPhone" савдоси бўйича янги тарихий рекордларни ўрнатди.

Компаниянинг чораклик даромади ўтган йилдаги 95,4 миллиард долларга нисбатан 111,2 миллиард долларни ташкил этди.

Операцион фойда 29,6 миллиарддан 35,9 миллиард долларга ўсди, соф фойда эса 29,6 миллиард долларга етди.

"iPhone" савдоси қарийб 22 фоизга ўсиб, 46,8 миллиарддан 57 миллиард долларга кўтарилди.

Шунингдек, "Маc" компютерлари савдоси 8,4 миллиард долларга, "iPad" савдоси эса 6,9 миллиард долларга етди.

Хизматлар сегменти компанияга 30,98 миллиард доллар даромад келтирди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Apple иккинчи чоракда 111 млрд доллар даромад кўрди