"Чина Соутҳерн" авиакомпанияси 21,3 миллиард долларга 137 та "Аирбус" самолётини сотиб олади

"Чина Соутҳерн" авиакомпанияси 21,3 миллиард долларга 137 та "Аирбус" самолётини сотиб олади
Қисқача

"Чина Соутҳерн Аирлинес" авиакомпанияси "Аирбус" билан 21,3 миллиард долларга 137 та "A320neo" самолётини сотиб олиш бўйича шартнома имзолади. Ушбу самолётларнинг 102 таси "Чина Соутҳерн" учун, 35 таси эса "Хиамен Аирлинес" паркига етказиб берилади. Компаниянинг мақсади авиапаркни янгилаш ва барқарор ўсишни таъминлашдир.

"Чина Соутҳерн Аирлинес" авиакомпанияси ва унинг "Хиамен Аирлинес" шуъба корхонаси "Аирбус" билан йирик шартнома имзолади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Келишувга кўра, компаниялар жами 137 та "A320neo" русумидаги самолётларни сотиб олади.

Улардан 102 таси "Чина Соутҳерн" учун, қолган 35 таси эса "Хиамен Аирлинес" паркига етказиб берилади.

Барча ҳаво кемаларининг умумий каталог нархи 21,37 миллиард долларни ташкил этади.

Бироқ, "Аирбус" тақдим этган сезиларли чегирма ҳисобига хариднинг ҳақиқий қиймати анча арзон бўлиши маълум қилинди.

Компания ушбу харидни авиапаркни янгилаш ва барқарор ўсишни таъминлаш мақсади билан изоҳламоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар