date
views 8 188

Beeline Uzbekistan App Store ва Google Play бепул иловаларининг ўнталигида

Beeline Uzbekistan App Store ва Google Play бепул иловаларининг ўнталигида

Beeline iOS ва Android учун бепул иловаларнинг TOP-10талигига кирди. Бунда минглаб юклаб олишлар Beeline Uzbekistan иловасини кўп вақт мобайнида App Store ва Google Play бизнес-иловаларининг рейтингига бошчилик қилишга ёрдам беради.

“Юклаб олишлар сони – смартфон ва планшет фойдаланувчилари орасида Beeline хизматларининг оммабоплиги кўрсатгичидир, – дейди Unitel‘нинг тижорат директори Максим Ефремов. – Мутахассисларимиз гуруҳи дастурни такомиллаштириш бўйича доимий равишда иш олиб борадилар, ва уни янада қулай ва фойдали қилишмоқда. Илова ёрдамида абонентларимиз тариф режаларилари ва хизматларни батафсил ўрганиш, турли акциялар ҳақида маълумотга эга бўлишлари, шунингдек чегирмали Интернетдан фойдаланишлари мумкин”.

Эслатиб ўтамиз, илова компания абонентларига ўз рақамларини бошқариш учун барча керакли хизмат ва буйруқлар қўл остида бўлишига ёрдам беради. Бундан ташқари, унинг ноёб инструментарийи туфайли фақат Beeline абонентлари учун баланс текшириш ва қолган Мегабайтларни Apple‘нинг iPad планшетларидан билиш мумкин.

Beeline Uzbekistan иловасини юклаб олиш учун ҳаволаларни компания сайтидан топиш мумкин: https://mobile.beeline.uz/ru/main/offers/odp.wbp
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Beeline Uzbekistan App Store ва Google Play бепул иловаларининг ўнталигида