Илон Маск 839 млрд доллар билан дунёнинг энг бой одамига айланди

1 дақиқа ўқиш325
Илон Маск 839 млрд доллар билан дунёнинг энг бой одамига айланди

"Forbes" нашри дунёнинг энг бой одамлари рейтингини янгилади. Рўйхатда Илон Маск 839 млрд доллар бойлик билан катта фарқ билан пешқадамлик қилмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Ундан кейинги ўринларни Ларри Пейж (257 млрд), Сергей Брин (237 млрд), Жефф Безос (224 млрд) ва Марк Цукерберг (222 млрд) эгаллади. Дунёнинг энг бой беш кишисининг умумий маблағи 1,8 трлн долларга яқинлашмоқда.

Тадқиқот натижаларига кўра, Маск сайёрадаги энг бой инсон бўлишига қарамай, хайрия масаласида энг сусткаш миллиардерлар қаторига киради. У ўзининг хайрия жамғармаларига 8,5 млрд доллар миқдоридаги "Tesla" акцияларини ўтказган бўлса-да, бу маблағларнинг деярли барчаси ҳали ҳам ҳаракатсиз ётибди.

Ҳисоб-китобларга кўра, Маск ўзининг улкан бойлигидан атиги 500 млн долларини ёки умумий маблағининг 0,06 фоизини муҳтожларга тарқатган. Бу кўрсаткич уни дунёдаги энг кам хайрия қилувчи миллиардерлардан бирига айлантирмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?