Ноутбук-компьютер авлодларининг мобил, қулай варианти ҳисобланади. Унда видео, фото монтаж ва оғир ўйинларни ўйнашнинг ҳам ўзига хос хавфли ва мураккаб томонлари бор. Қисқа қилиб айтганда компьютерда Сиз фото, видео монтаж ёки оғир ўйинлар билан доимий машғул бўлсангиз ноутбукдан фойдаланмаганингиз маъқул.
Ноутбук совутиш тизими заифроқ бўлганлиги сабабли (айрим ноутбукларда ўта заиф масалан Ленова g50-30) видео ва оператив хотирани кўпроқ талаб этадиган вазифаларни бажарганда тез қизиб кетади. Айниқса бу ҳолат ёзнинг иссиқ кунларида хавфли ҳисобланади.
Ноутбукингизни ҳеч қасон юмшоқ буюмлар (диван, кўрпа ва б.) устида, чанг жойларда ишлатманг. Бундай вазиятда совутиш тизимига шамол айланиши ёмонлашиб, унинг тезда бузилиш эҳтимоли ошади. Чанг эса унинг куллери парракларига ёпишиб шамол беришини секинлаштиради.
Ноутбукингизда ишлаш жараёнида эътиборлироқ бўлганингиз маъқул. Агар ишлаб турганингизда унинг кулери(шамоллатгич) доимий равшда шовқин билан ишлаётган бўлса - демак у қизиб кетмоқда. Бу вазият қандай ҳолларда юз бериши мумкин.
1. Ноутбукни юмшоқ буюмнинг устида ишлатганда.
2. Кулерларини чанг босганда. Одатда ноутбукни вазиятга қараб (агар чангли жойда кўп ишлатган бўлсангиз ундан ҳам тез муддатда) 1-2 йилда чанглардан тозалатиб, туриш фойдали ҳисобланади.
3. Ноутбукингизга вирус тушганда. Бундай вазиятда вирус оператив тизим фаолиятига таъсир кўрсатиб жараённи секинлаштиради.
4. Оператив тизим узоқ вақт қайта ўрнатилмаслиги натижасида.
5. Иссиқ кунларда ҳам албатта шундай вазият кузатилади.
Бироқ шу нарсани ҳам инобатга олиш керакки, 2013 йилларгача ишлаб чиқарилган ноутбукларда куллернинг шовқин билан ишлаши оддий ҳоллардан бири хисобланади (агар процессор AMD бўлса янада кўпроқ шовқин билан ишлайди).
Кейинги муҳим маслаҳат ёзнинг иссиқ кунларида ноутбукингизнинг таг кисмига ўзингизга қулай бўлган бумни қўйиб, тагидан шамол айланишини таъминласангиз энергия сарфи камайиб ишлаш жараёни ҳам енгиллашади.
Ноутбукингизнинг клавиатура қисмига асло сичқонча, ручка, қалам в.б. буюмларни қўйманг. Кўпчилик ҳоларда фойдаланувчилар мазкур буюмларга эътибор қилмаслиги натижасида ноутбукни ёпиб қўйишади. Натижада ноутбук экрани синиб, жиддий моддий зарарга учрашингиз мумкин.
Клавиатурасини асло нам сальфетка ва шунга ўхшаш буюмлар билан тозаламанг. Сабаби, бирозгина намланган буюмда артиш ҳам клавиатуранинг ишламай қолишига олиб келади. (Кимдир анча йилдан бери нам сальфеткада артаман клавиатурамда муаммо йўқ деган ҳаёлга бориши мумкин. 2014 йиллардан бошлаб ишлаб чиқарилаётган ноутбуклар енгил, қулай бўлиш мақсадида юпқалашиб бормоқда. Шунга яраша уларнинг клавиатураси ҳам нозик ишлаганган).
Ноутбукингиздан кофе, кола умуман ҳар қандай турдаги ичимларни узоқроқ тутинг. Сабаби уларинг сачрашлари, тўкилиши унинг умуман ишламай қолишига олиб келиши мумкин (амалиётда кўп учраган).
Экран қисмини тозалаш масаласига келсак, албатта қуруқ салфеткада тозалаш зарур. Махсус суюқлик (ҳозирда экран тозаловчи махсус суюкликлар мавжуд)ни сальфеткага сепиб тозалаш мумкин. Бироқ экран чет қисмларини қуюқ намланган сальфетка билан тозалаш тавсия этилмайди.
Ноутбук аккумуляторидан фойдаланиш борасида тўхталадиган бўлсак, ноутбук сотиб олганингизда уни 10-12 соат атрофида зарядникка улаб қувватлантиринг. Қувватлантириб бўлгач, иш жараёнида 100% бўлиб қувватланган ноутбукдан зарядникни олиб токи, 7-8% қолгунча ишлатинг. Ҳеч қачон 100% бўлиб қувватланган ноутбукда зарядникни қолдирманг. Акс ҳолда нотбукингизнинг аккумулятори тез бузилишига олиб келади.
Ноутбукингизга AIDA дастурини ўрнатиб олиш Сиз учун фойдали ҳисобланади. Сабаби, ноутбукингизнинг барча ҳолатини мазкур дастур орқали кузатиб туриш имконияти доимий мавжуд бўлади.
Манба: xabar.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)