Қозоғистонда "Apple Pay" тўлов тизими ишга тушди.
"Apple" томонидан мобил тўловлар учун ишлаб чиқилган ушбу тизим 2014 йилда ишга тушган эди. Унинг ёрдамида "Apple" маҳсулотларининг эгалари NFC (“контактсиз яқин алоқа”) технологияси ёрдамида харидлар учун тўловларни амалга ошириши мумкин. Тўловни тасдиқлаш учун "Touch ID" ёки "Face ID" технологиясидан фойдаланилади.
Шунингдек, ушбу тизимдан интернетдаги тўловлар учун ҳам фойдаланиш мумкин.
“Бутун дунёда машҳур бўлган мазкур тўлов тизимининг Қозоғистонда пайдо бўлиши анъанавий “пластик карта”лардан воз кечиш томон ташланган яна бир қадамдир. Мижозларимиз контактсиз тўловларнинг қулайлиги ва хавфсизлигига муносиб баҳо бера олади”, – деди Қозоғистондаги Евросиё банки бошқаруви раиси Павел Логинов.
“Биз ўз мижозларимизга ушбу содда ва қулай контактсиз тўлов воситасини тақдим этишдан мамнунмиз ва эквайринг инфратузилмамизни "Apple Pay"ни қабул қилишга тайёр қилиб қўйганмиз. Қозоғистонга ушбу технология кириб келганидан сўнг энди уйдан кўчага чиқаётганда олиб чиқиш лозим бўлган ягона нарса смартфон бўлиб қолди”, – деди "Halyk Bank" бошқаруви раиси Умут Шаяҳметова.
Қозоғистон "Apple Pay" тўлов тизими ишлашни бошлаган жаҳондаги 29-мамлакатга, Марказий Осиёда эса илк давлатга айланди.
Маълумот учун, Ўзбекистонда ҳам "Apple Pay", "Samsung Pay" ва бошқа контактсиз тўлов тизимларини татбиқ этиш учун шароитларни ҳозирлаш режаланган. Бу Ўзбекистон президентининг “Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган. Қарорда белгиланган муддатларга кўра, Ўзбекистонда бу технология 2020 йилдан аввал пайдо бўлмайди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди