date

Грузияга саёҳат қилувчилар учун янги мажбурий талаб жорий этилди

Грузияга саёҳат қилувчилар учун янги мажбурий талаб жорий этилди

Грузия ҳукумати 2026 йил 1 январдан бошлаб мамлакатга кириш тартибига муҳим ўзгартириш киритмоқда. Миллий туризм бошқармаси маълумотига кўра, энди мамлакатга ташриф буюрувчи ҳар бир сайёҳдан тиббий суғуртага эга бўлиши қатъий талаб этилади.

Расмийларга кўра, янги қоидага амал қилинмаса, суғуртаси йўқ шахслар чегарадан ўтказилмаслиги ёки улар учун қўшимча шартлар белгиланиши мумкин.

Мазкур тартиб амалга жорий этилиши, аввало, меҳмонлар хавфсизлигини кучайтириш, кутилмаган тиббий харажатлар сабаб юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни камайтириш ҳамда мамлакатдаги саёҳат инфратузилмасини янада тежамкор ва барқарор қилишни мақсад қилади.

Мутасаддилар таъкидлашича, тиббий суғурта талабини жорий қилиш орқали Грузия сайёҳлар саломатлигини ҳимоя қилишда муҳим қадам қўймоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Грузияга саёҳат қилувчилар учун янги мажбурий талаб жорий этилди