
Ер атмосфераси 9–10 декабрь кунлари G2–G3 даражасидаги кучли магнит бўронлари таъсирига тушиши кутилмоқда. Бу ҳақда Россия Фанлар академияси Қуёш астрономияси лабораторияси мутахассислари маълумот берди. Тахлилларга кўра, энг кучли таъсир 9 декабрь куни тушдан кейин намоён бўлади, ҳамда геомагнит бузилишлар 11 декабргача давом этиши мумкин.
Қуёшдаги чақнашлар мунтазам қайд этилади, бироқ уларнинг фақат кичик қисми Ерга тўғридан-тўғри таъсир ўтказа олади. Охирги кучли таъсир бир ойча олдин — 12–13 ноябрь кунлари кузатилган бўлиб, ўша пайтда G4 даражасидаги магнит бўрони рўй берганди.
Шунингдек, 1 декабрдаги Х синфидаги чақнашнинг плазма булути Ерга ён томондан тегиб ўтган ва натижада G3 даражасига яқин геомагнит фаоллик юзага келган. Мутахассислар бу сафарги фаоллик ҳам шунга яқин кучда бўлиши эҳтимолини билдирмоқда.
Кутилаётган табиий жараён айниқса қутб ёритгичлари — аурораларни кузатиш учун жуда қулай шароит яратади. Аммо олимлар ҳозирча жиддий салбий оқибатлар кутмаётганини, бўрон таъсири асосан магнит майдони ўзгариши ва электромагнит ноқулайликлар билан чекланишини қайд этмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.