1 956
Қалқонсимон без касалликларини ўтказиб юбормаслик учун нималарга эътибор бериш керак?
Фото: Pinterest
Қалқонсимон без билан боғлиқ муаммолар ҳаёт учун жиддий хавф туғдириши мумкинлиги кўпчиликка номаълум. Эндокринологга ташриф буюриш бошқа шифокорларга қараганда камроқ аҳамиятга эга бўлган расмий ҳодиса сифатида қабул қилинади, деб ёзади «Домашний очаг».
Қалқонсимон без билан боғлиқ муаммолар нимаси билан хавфли?
Агар кўпчилик қалқонсимон без бутун организм учун катта аҳамиятга эга бўлган орган эканлигини билса, ўз муносабатини ўзгартиради. Инсоннинг кайфияти ва ҳатто темпераменти унинг ишига боғлиқ бўлиши мумкин. Қалқонсимон без метаболизмнинг интенсивлиги учун масъул бўлган гормонлар ишлаб чиқаради, юрак-қон томир тизими, ошқозон-ичак тракти ишини, ақлий ва жинсий фаолиятни тартибга солади.
Одатда, қалқонсимон без билан боғлиқ муаммолар инсонни бошқа соғлиқ муаммоларига қараганда камроқ қўрқитади. Аммо метаболизм бевосита ушбу органнинг ишига боғлиқ.
Хавф гуруҳига кимлар киради?
Ёд танқислиги кузатиладиган ҳудудларда қалқонсимон без билан боғлиқ муаммолар бўлиши эҳтимоли жуда юқори. Гап шундаки, бу орган касаллигининг асосий сабаби сув ва озиқ-овқатда ёднинг етарли эмаслиги. Айрим мамлакатларда бутун аҳоли доимий ёд танқислиги шароитида яшайди.
Ҳомиладор аёллар учун хавфли томони
Қалқонсимон без касалликлари ҳар ким учун хавфли, чунки юқорида айтиб ўтилганидек, метаболизмнинг интенсивлиги ушбу органнинг гормонларига боғлиқ. Бироқ бу муаммо қайтарилмас оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган хавф гуруҳлари мавжуд. Аввало, бу фарзанд кутаётган аёл учун тегишли. Ҳомиланинг ўсишини, боланинг жисмоний ва ақлий етуклигини белгилайдиган қалқонсимон без гормонларидир. Олимлар ҳатто ҳомиладор аёлда қалқонсимон без касаллиги ҳомилага бевосита таъсир кўрсатиши мумкинлигини тахмин қилишди. Шунинг учун ҳомиладорликнинг жуда эрта босқичларида ёки режалаштиришдан аввал эндокринолог томонидан текширувдан ўтиш тавсия этилади.
Эҳтиёт бўлинг, болалар!
Болаларда қалқонсимон без касалликлари янада хавфлидир. Чақалоқларда гормонларнинг етарли эмаслиги ривожланишнинг бузилишига ва ақлий қобилиятларнинг пасайишига олиб келади. Қалқонсимон без функцияси паст бўлган болалар уйқучан, ич қотиши ва совуқ ҳавога сезгир бўлади. Уларда кўпинча ўсиш секинлашади, иштаҳанинг етишмаслиги, тишларнинг чиқиши ортда қолади. Аксинча, без жуда кўп гормон ишлаб чиқарадиган болаларда қўзғалувчан, асабий, юрак уриши тезлашиши, териси иссиқ ва намланиши каби ҳолатлар кузатилади. Қалқонсимон безнинг яллиғланиши қизларда ўғил болаларга қараганда 6 марта кўпроқ учрайди.
Бола бўйнининг олд қисмида катталашиш кузатилса ёки юқоридаги аломатлардан бири сезилса, уни имкон қадар тезроқ шифокорга кўрсатишга ҳаракат қилиш керак. Даволашни кечиктирмаслик жуда муҳим, чунки даволаниш тез ва ўз вақтида бошланса, кўпинча у муваффақиятли кечади ва болалар нормал ўсиш ва ривожланишда давом этади.
Қалқонсимон без касалликларининг олдини олишнинг энг осон йўли
Қалқонсимон без билан боғлиқ муаммоларнинг сабаблари бошқача ҳам бўлиши мумкин. Баъзи одамлар қалқонсимон без билан туғилади, баъзида инфекция ёки иммунитет тизимидаги ўзгаришлар сабаб бўлиши мумкин. Бироқ кўпроқ ёд танқислиги деб аталадиган касаллик учрайди, яъни инсон танасида ёднинг сув ва озиқ-овқат билан етарли даражада истеъмол қилинмаслиги билан боғлиқ. Шунинг учун олдини олишнинг энг осон ва самарали усули ёдга бой озиқ-овқатларни, шунингдек, туз каби сунъий ёдланган маҳсулотларни рационга киритиш тавсия этилади.
Касалликка чалинмаслик учун қандай қилиб тўғри овқатланиш керак?
Фақат ёдланган туз
Оддий туз ўрнига ёдланган туздан фойдаланишни одат қилишга ҳаракат қилиш лозим — бу организмни етарли миқдорда ёд билан таъминлашнинг жуда самарали усули. Нима учун туз ёдлаш учун энг мақбул маҳсулот ҳисобланади? Гап шундаки, ушбу маҳсулот истеъмолини назорат қилиш осон. Кўпчилик тузни тахминан бир хил миқдорда (6-8 грамм) истеъмол қилади. Бу йил фаслига, иқлимга, оиланинг бойлигига боғлиқ эмас. Ёднинг ҳаддан ташқари дозасини олиш жуда қийин — бунинг учун килолаб ёдланган тузни истеъмол қилиш керак бўлади. Бошқа маҳсулотларни ёдлаш учун уринишлар бўлган, аммо улар муваффақиятсизликка учраган.
Денгиз маҳсулотлари
Ёдланган тузни доимий истеъмол қилишдан ташқари, эндокринологлар ёд билан бойитилган нон, тухум ва айниқса денгиз маҳсулотларини кўпроқ истеъмол қилишни тавсия қилади. Деярли ҳар қандай денгиз маҳсулотлари жуда кўп миқдордаги ёдни ўз ичига олади, шунинг учун уларни доимий истеъмол қилиш қалқонсимон без касалликлари хавфини бир неча баравар камайтиради. Бу, масалан, денгиз маҳсулотлари ва балиқ таомларнинг асосий таркибий қисми бўлган Японияда ёд танқислигидан келиб чиқадиган касалликлар деярли йўқлигини тасдиқлайди.
Ёдланган сув
Ёдланган минерал сувга келсак, унинг фойдали хусусиятлари ҳозир жуда кўп гапирилади, бу масалага ҳам эҳтиёткорлик билан ёндашиш керак. Бир литрда 1500 миллиграммдан ортиқ туз мавжуд, бу жуда кўп. Эсда тутиш керак, бу фақат сув эмас, балки дори, шунинг учун уни литрлаб ичмаслик керак. Уни ичишни бошлашдан олдин, шифокор билан маслаҳатлашиш лозим. Яна шуни таъкидлаш жоизки, шифобахш сувда табиатдан ёд бўлиши ёки сунъий ёдланган бўлиши мумкин. Албатта, қадоқда «ёд» ва «ёдланган эмас» деб ёзилади.
Эндокринолог билан мунтазам текширувдан ўтинг
Шифокорга мунтазам ташриф буюриш, агар мавжуд бўлса, муаммо дастлабки босқичда сезилишининг кафолати ҳисобланади. Қалқонсимон без касалликларини даволашда ҳам терапевтик, ҳам жарроҳлик усуллари қўлланилади. Терапевтик даволаш қалқонсимон безнинг фаолиятини нормаллаштирадиган гормонал дориларни қабул қилишдан иборат. Баъзи ҳолларда жарроҳлик керак, бунда безнинг қайсидир қисми олиб ташланади. Бироқ, вазиятни шунгача олиб келмаслик тавсия этилади, чунки у бошқа органларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин, уларнинг иши қалқонсимон безнинг иши билан чамбарчас боғлиқ.
Қалқонсимон без эндокрин орган, яъни гормонлар ишлаб чиқарадиган органдир. У бўйиннинг олд қисмида деярли бевосита терининг остида жойлашган. Қалқонсимон без гормонлари (тироксин ва трииодотиронин) метаболик жараённи тартибга солади. Бундан ташқари, без организмдаги кальций алмашинувини назорати учун масъул бўлган калситоцин гормонини ишлаб чиқаради.
Ёд қалқонсимон без гормонларининг бир қисмидир. Агар танада ёд етарли бўлмаса, гормонлар камроқ ишлаб чиқарилади. Бу безнинг катталашишига ва эндемик бўқоқнинг пайдо бўлишига олиб келади. Ушбу касаллик гипотиреоз деб аталади. Бу юрак-қон томир тизими, овқат ҳазм қилиш тизимида муаммолар ва ҳатто бепуштликка ҳам олиб келади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда