Пиёз фойдаси ва кимлар эса у билан эҳтиёт бўлиши кераклиги ҳақида шифокор-парҳезшунос, нутрициолог, Канада парҳезшунослар уюшмаси аъзоси Наталья Нефедова Sputnik радиосига берган интервьюсида тушунтириб берди.
Унинг сўзларига кўра, пиёз таркибида витамин ва минераллар, толалар ва кўплаб фитомоддалар бор. Ноёб кимёвий таркиби туфайли пиёз организмдаги яллиғланиш жараёнларини олдини олади ва иммунитет тизимини мустаҳкамлайди. Бундан ташқари, у айрим касалликларга чалинган одамлар учун фойдалидир, деб қўшимча қилди парҳезшунос.
"Витамин ва минераллар масалан, С ва B витаминлари борлиги билан бир қаторда, шунингдек, клечатка, кўплаб фитомоддалар, шу жумладан антиоксидант сифатида ишлайдиган флавоноидлар бор - улар организмдаги яллиғланиш жараёнларини камайтиради, бостиради. Бу юрак-қон томир касалликлари, қандли диабет, онкология бўлиши мумкин. Шунингдек, пиёз иммунитетга ижобий таъсир кўрсатади", - дейди Нефедова.
Пиёз таъми туз истеъмолини камайтиришга ҳам ёрдам беради, деди у.
Бироқ, пиёзни дори каби фақат касал бўлганлар ейиши шарт, деб ўйламаслик керак. Бу сабзавотни профилактика учун мунтазам равишда истеъмол қилиш яхшироқ бўлади, дейди парҳезшунос.
Баъзи одамларда эҳтиётлик билан пиёз истеъмол қилиши керак. "Ичак синдроми, гастрит ёки зарда безовта қилса эҳтиёт бўлиш керак", - деди Нефедова.
Пиёз чиримаслиги ва фойдали хусусиятларини йўқотмаслиги учун уни салқин шароитда сақлаш керак, деб хулоса қилди у. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”