00:00 / 17.07.2022
1 556

Хуррак отиш зарарлими?

Хуррак отиш зарарлими?
Хуррак сабабли саломатликда жиддий муаммолар юзага келиши мумкин. Бу ҳақида Sputnik Қирғизистон оториноларинголог Эдуард Вязьменовга таяниб хабар берди.

Шифокорнинг сўзларига кўра, хуррак обструктив уйқу апноэси синдромини қўзғатади. Киши ухлаб ётганда нафас олаётганда, ҳалқум даражасида юқори нафас йўллари вақти-вақти билан пастга тушади. Натижада, хуррак отаётган одам 10 сония ёки ундан кўпроқ вақт давомида нафас олишни тўхтатади, кислород ўпкага кирмайди ва қондаги кислород концентрацияси пасаяди. Мия уйғониш учун сигнал беради, натижада уйқу тўсатдан қўпол равишда узилади. Одам буни эсламайди, бир зумда яна ухлаб қолади ва безовта қилувчи цикл яна такрорланади. Бу уйқу апноэси дейилади.

Нерв тизими бундан азият чекади, хурракнинг оқибатлари эса уйғонгандан кейин дарҳол сезилади. Одам уйқуга тўймаган, унда жиззакилик сезилади, атрофдадагиларга ғазабини сочади. Литрлаб истеъмол қилинган қаҳва ҳам ёрдам бермайди. Аксинча, вазиятни янада ёмонлаштиради. Бундан ташқари, вақт ўтиши билан хотира ва диққат қилиш функциялари ёмонлашади, ақлий фаолиятга ҳам салбий таъсир қилади. Ортиқча вазнли хуррак отадиган эркакларда эса жиддий гормонал муаммолар кузатилади”.

Ортиқча вазн, баланд хуррак, безовта уйқу, кундузи уйқучанлик, тунда ҳам, кундузи ҳам юқори қон босими уйқу апноэси белгиси ҳисобланади.

Шифокор уйқу апноэси болаларда ҳам учрашини айтди. Бунга бурун пардадеворининг қийшиқлиги ва бодомсимон безларнинг катталашиши сабаб бўлиши мумкин.

Болалар нерв тизими уйқу режими бузилишига жуда сезгир. Бу уларнинг ҳеч бир нарсага диққатини жамлай олмаслигида, яъни гиперактивлигида сезилади. Шунинг учун, ота-оналар боланинг қандай ухлаётгани, нафар олишда муаммолари бор ёки йўқлигини текшириши керак”, - деб маслаҳат беради шифокор.

Хўш, хурракдан қандай халос бўлиш мумкин?
Даволашнинг энг кенг тарқалган усули - СИПАП: махсус мослама туфайли нафас олиш йўлларидан доимий босим ушлаб турилади. Фақат жарроҳлик амалиёти билан хурракдан батамом халос бўлиш мумкин. Хирург бурун пардадеворини коррекциялайди. Бу эса юмшоқ танглай мушакларининг оҳангини тиклайди. Болаларда эса бу ҳолатда бодомсимон безлар олиб ташланади.

Агар хуррак бошланмаган бўлса, ушбу машқларни ҳар куни бажариб, олдини олиш мумкин:
  • Барча унли товушларни аниқ ва равон талаффуз қилиш (ҳар куни бир маротаба- 3 дақиқа);
  • Тилни иложи борича олдинга ва орқага ҳаракатлантириш, беш сония ушлаб туриш. (беш марта такрорлаш керак);
  • Тилни юмшоқ танглайга бир дақиқа босиб туриш. (уч марта такрорлаш. Такрорлашлар орасида 30 сониялик танаффус қилиш);
  • Лабларни жипслаштириш ва уларни иложи борича юқорига кўтариш. Бу ҳолатда ярим дақиқа ушлаб туриш (кун давомида бир неча маротаба такрорлаш);
  • Пастки жағ билан айлана ҳаракатлар қилиш. Дастлаб соат чизиқлари йўналиши бўйича, кейин тескари. (ўн марта такрорлаш);
  • Ёғоч чўпни тишлар билан 5 дақиқа ушлаб туриш.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Хуррак отиш зарарлими?