Фото: Marie Claire
Совуқ мавсумда кўпчилик нафақат ташқарига чиқишни, балки деразадан қарашни ҳам хоҳламайди. Албатта, қор, муз, шамол ва куннинг қисқариши кайфиятни бузиши мумкин, лекин аслида улар организмга таъсир қилади. Шифокорлар совуқ мавсумда баъзи одамлар соғлиқ билан боғлиқ муаммоларга дуч келиши мумкинлигини тасдиқлайди. Бу, айниқса, 65 ёшдан ошган ва бирон бир касалликка чалинганлар беморларга тегишли. Мутахассислар қиш ойларида заиф ва кекса инсонларга эътиборни кучайтиришни тавсия қилади, деб ёзади Marie Claire.
Бироқ совуқ об-ҳавода ёшлар ҳам эҳтиёт бўлишлари керак.
Қонда тромб шаклланиши
Қишда тор ва қаттиқ кийим кийиш жиддий хавф туғдиради. Афсуски, қишда қон қуюқлашиши ёки юрак хуружи каби жиддий соғлиқ муаммоларидан азият чекиш эҳтимоли ортади. Ҳароратнинг кескин ўзгариши организмдаги термал стрессни келтириб чиқаради ва организм доимий ҳароратни сақлаб туриш учун кўпроқ ишлайди.
Фото: Marie Claire
Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, буларнинг барчаси қишда қон қуйқаланиши эҳтимолини оширади. Ниццадаги касалхонадан тадқиқот муаллифлари совуқ мавсумда тез-тез учрайдиган нафас йўлларининг инфекциялари беморларда қон айланишини нисбатан заифлаштиришини тахмин қилди. Шунингдек, улар совуқ ҳаво қон томирларининг сиқилишига олиб келиши ва тромбоз эҳтимолини ошириши мумкинлигини ҳам таъкидлаб ўтган.
Юрак хуружлари
Яқинда ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, совуққа чидамсиз одамлар юрак хуружига мойил. Швециядаги Лунд университети тадқиқотчилари кунига ўртача юрак хуружлари сони илиқ об-ҳавога нисбатан совуқ ҳавода сезиларли даражада юқори эканини аниқлади. Ўртача ҳарорат нолдан паст бўлганида, юрак хуружига чалинган беморлар 4 тага кўпайган.
Фото: Marie Claire
Совуқ ҳавода юрак хуружи хавфи юқори бўлади, чунки организмнинг юзаки қон томирларини тораяди. Бу томирлар орқали қон оқимини оширади ва теридаги иссиқлик даражасини пасайтиради. Организм титрай бошлайди, юрак уриш тезлиги эса барча аъзоларни иситиш учун кучаяди — бунга жавобан юрак қўшимча стресс олади ва баъзан хуруж билан якунланиши мумкин.
Ўзгарувчан кайфият
Баъзи одамлар қиш ойларини бошқаларга қараганда қийинроқ бошдан кечириши мумкин. Совуқ мавсумда кўпчиликда мавсумий тушкунлик ёки «қишки депрессия» кузатилади. Бу ҳолат кундалик фаолиятга жиддий таъсир кўрсатиши мумкин, шунинг учун атрофдаги ҳар бир кишининг психологик ҳолатига эътибор қаратишга арзийди.
Фото: Marie Claire
Мавсумий тушкунликнинг сабаби аниқ бўлмаса-да, буни мутахассислар қиш ойларида қуёш нурларининг етишмаслиги билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини тахмин қилади. Унинг етишмаслиги миянинг гипоталамус деб аталадиган қисмининг нормал ишлашига халақит бериши мумкин. Маълумки, ёруғлик танадаги уйқучанликни келтириб чиқарадиган мелатонин гормонини ишлаб чиқаришга таъсир қилади. Бундан ташқари, кайфият ва уйқуга таъсир қилувчи серотонин даражаси, шунингдек, организмнинг ички биологик соатига боғлиқ бўлиши мумкин. Қишда ташкил этилган цикллар кўпинча нотўғри бўлиб, уйқусизлик, депрессия ва ҳатто апатияга олиб келади.
Грипп
Фото: Marie Claire
Совуқ мавсум бошланганда, грипп ва ЎРВИ билан касалланиш муттасил ортиб боради. Пандемия фонида бу қўшимча ноқулайлик ва ташвишлар билан боғлиқ бўлиши мумкин, шунинг учун шифокорлар бир овоздан иммунитетни мустаҳкамлашни тавсия қилади. Буюк Британия Соғлиқни сақлаш хавфсизлиги агентлиги эпидемиологи доктор Коналл Уотсон гриппга қарши эмланишни тавсия қилади, чунки совуқ ҳаво бу касалликнинг аломатларини кучайтириши мумкин.
Қазғоқ
Фото: Marie Claire
Қазғоқ совуқ мавсумда кўпаяди ва бу ажабланарли эмас: ҳароратнинг пастлиги фонида, иситкичларни ёқиш ва сут маҳсулотларини истеъмол қилиш тери касалликларининг ривожланиши учун идеал муҳит яратади. Маслаҳатчи трихолог Аннабелле Кингслейнинг сўзларига кўра, кўпчиликда бош териси микробиомаси номутаносиблашганда қазғоқ пайдо бўлади. Мутахассиснинг таъкидлашича, агар сочлар кам ювилса, бош табиий равишда ёғли бўлса, вазият янада оғирлашиши мумкин.
Астма хуружларининг кучайиши
Фото: Marie Claire
Қиш астма билан оғриган одамлар учун хавфли вақт бўлиши мумкин, чунки совуқ ҳаво, шамоллаш, грипп ва бошқа инфекциялар кўпаяди ва ҳаёт учун хавфли бўлган астма хуружларини келтириб чиқаради. Мутахассислар бунинг учун беморларга доимий равишда ингаляторларини олиб юришни маслаҳат беради. Шунингдек, улар совуқ ҳавони фильтрлаш учун шарфдан фойдаланишни тавсия қилади. Нафас олишдан олдин ҳавони иситиш учун шарфни бурун ва оғиз атрофига юмшоқ қилиб ўраш лозим, чунки совуқ ҳаво астма хуружининг яна бир қўзғатувчисидир. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»