Фото: «Новий очаг»
Бутун дунё олимлари нима учун баъзи кекса одамлар сурункали оғриқ ва турли касалликлардан азият чека бошлаганини, бошқалари эса ўзларини соғлом ва бақувват ҳис қилишларини ўрганмоқда. Жавобнинг бир қисми муҳим микроэлементларнинг, айниқса, темирнинг керакли миқдоридир, деб ёзади «Новий очаг».
Темир моддаси организмга нимаси билан муҳим?
Шотландиядаги Эдинбург университети ва Германиянинг Макс Планк қариш биологияси институти тадқиқотчилари биологик қаришнинг уч хил жиҳатини ва улар билан боғлиқ генларни кўриб чиқди:
- умр кўриш давомийлиги (қанча йил яшаган?);
- соғлом даврнинг давомийлиги (касалликсиз яшаган йиллар);
- узоқ умр кўриш.
Nature Communications илмий журналида чоп этилган тадқиқот қондаги темир алмашинувида иштирок этувчи генлар ҳам узоқ ва соғлом ҳаёт кечириш билан боғлиқлигини аниқлади. Бундан ташқари, қонда ғайритабиий даражада юқори ёки жуда паст темир даражаси жигар касаллиги, Паркинсон касаллиги ва иммунитетнинг пасайиши каби ёшга боғлиқ касалликларга олиб келиши мумкин.
Олимларнинг фикрига кўра, эритроцитлар — қизил қон таначалари ёшга қараб темирни камроқ ва секинроқ самарали қабул қилади. Бу дегани, унинг кўпроқ молекулалари боғланмаган ҳолда қолади, бу эса эркин радикалларнинг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Улар ДНКга зарар етказади ва ҳужайралар қаришини тезлаштиради.
Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, бузилган ҳужайра ДНКси мушакларнинг кучсизланиши, мия тўқималарининг шикастланиши ва умрнинг қисқариши каби қариш белгилари билан боғлиқ бўлиши мумкин. Олимлар бу концепция устида унчалик узоқ эмас, тахминан ўн йил давомида ишлади, аммо эркин радикаллар бутун оранизмдаги тўқималарга зарар етказиши мумкинлигига деярли шубҳа йўқ. Мияда темирнинг тўпланиши Паркинсон ва Альцгеймер касаллигининг ривожланишига ҳисса қўшиши мумкин.
Нима учун темир моддасини ортиқча қабул қилиш хавфли?
Тадқиқот натижалари қондаги темирнинг юқори даражаси умр кўриш давомийлигини ёки соғлом йилларни қисқартириши мумкинлигига ойдинлик киритди.
Бу элемент, албатта, жуда муҳим, лекин катта миқдорда темир заҳарли бўлиши мумкин. Унинг ортиқча қисми организмнинг тўқималарида, шу жумладан, юрак, жигар, ошқозон ости бези ва бўғимларда тўпланади.
Бу нимага олиб келиши мумкин?
- юрак етишмовчилиги;
- жигар касаллиги;
- қонда глюкозанинг кўтарилиши;
- артрит.
Яқинда ўтказилган тадқиқотлар натижалари қондаги темир даражасининг ошиши ва умр кўриш давомийлиги ўртасидаги боғлиқликни кўрсатади. Парҳезшуносларнинг таъкидлашича, озиқ-овқат ёки парҳез қўшимчаларидан олинган темирнинг ортиқча миқдори ич қотиши, кўнгил айниши, қайт қилиш ва қорин оғриғи каби ножўя таъсирга олиб келиши мумкин.
Қонда темир етишмаслигининг хавфи нимада?
Темир танқислиги организм учун унинг ортиқча бўлгани каби ёмон — бу мушаклар кучига, энергия даражасига ва ақлий қобилиятга салбий таъсир қилади. Одамда анемия ривожланиши, нафас қисилиши ва юрак тез уриши мумкин.
Бундан ташқари, темир танқислиги ёшга боғлиқ касалликлар хавфини кучайтиради, чунки бу микроэлемент организм учун жуда ҳам керак. Қизил қон ҳужайралари ишлаб чиқариш (кислород ташиш), фермент синтези (электрон ташиш) ва редокс жараёнлари учун темир муҳим.
Организм учун қанча темир керак?
Бу саволга жавоб жуда индивидуал бўлиши мумкин — буларнинг барчаси саломатлик ҳолатига ва маълум касалликларнинг мавжудлигига боғлиқ (улар сўрилишига тўсқинлик қилиши ёки озуқа моддаларининг қўшимча йўқолишига олиб келиши мумкин). Бироқ умумий тавсиялар мавжуд:
- 19 ёшдан ошган эркаклар — 8 мг;
- 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўғил болалар — 11 мг;
- 19 ёшдан 50 ёшгача бўлган аёллар — 18 мг;
- 50 дан ошган аёллар — 8 мг;
- ўсмир қизлар — 15 мг;
- ҳомиладор аёллар — 27 мг.
Аёллар ва ўсмир қизларда темирнинг юқори миқдори ҳайз кўриш билан боғлиқ. Спортчилар кўпроқ темир истеъмол қилиши керак. Аксарият одамлар ўзига керак бўлган барча темирни тўғри, хилма-хил маҳсулотдан олиш мумкин, деб билади.
Темир етишмаслигини тўлдириш учун нима истеъмол қилиш керак?
Рацион тўлиқ бўлиши учун темирнинг ўсимлик ва ҳайвон манбаларини бирлаштиришга арзийди. Улар бошқача сўрилади, шунинг учун вегетарианлар кўпроқ эҳтиёт бўлиши керак.
Темирга бой рационнинг яна бир муҳим жиҳати бор — сут кўпинча темирга бой бўлса-да, кальций унинг сўрилишини камайтириши мумкин. Фитин, танин ва фосфатлар худди шундай иш беради. Аммо C витамини, аксинча, сўрилишни кучайтиради.
Темирга бой ёки унинг сўрилишини рағбатлантирадиган маҳсулотлар:
- мол гўшти;
- жигар;
- балиқ;
- ловия, ясмиқ;
- устрица;
- кешю;
- нўхат;
- картошка;
- тофу, соя;
- майиз, қуритилган мевалар;
- кўкатлар;
- помидор;
- цитруслар;
- булғори қалампири;
- қовоқ ёки қовоқ уруғлари.
Темирнинг сўрилишини камайтирадиган маҳсулотлар:
- қаҳва;
- чой;
- шароб;
- гиёҳ ва зираворлар;
- сут, йогурт, пишлоқ;
- тухум;
- ялпиз;
- олма;
- ёнғоқ;
- бодом;
- арпа, жавдар, жўхори;
- ерёнғоқ;
- петрушка;
- шоколад, какао;
- малина. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...