
Аргентиналик супер-ҳужумчи Лионель Месси айни пайтда Испанияда, Аргентина терма жамоаси таркибида Анголага қарши ўртоқлик ўйинига тайёргарлик кўрмоқда. Ушбу учрашув 14 ноябрь куни Испаниянинг Эльче шаҳрида бўлиб ўтади.
"Эльче" футбол клуби президенти Кристиан Брагарник ушбу имкониятдан фойдаланиб, Месси учун совға тайёрлади. У Аргентина терма жамоасининг машғулотларига ташриф буюрди (бу жойга яна 20 мингга яқин одам йиғилган эди) ва Лионелга клубнинг 10-рақамли, унинг фамилияси ёзилган футболкасини топширди.
Аргентина терма жамоаси сардори Месси бу совғани чин дилдан қабул қилиб, самимий тарзда қувонч билан кутиб олди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.