date

Франция футбол федерацияси ҳакам хатосини тан олди

Франция футбол федерацияси ҳакам хатосини тан олди
Франция футбол федерацияси яқинда мамлакат чемпионати доирасида бўлиб ўтган "ПСЖ" ва "Лион" жамоалари ўртасидаги ўйин бўйича ҳакамликка оид қарорини эълон қилди. Ушбу беллашувда парижликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди, бироқ "Лион" жамоаси Хвича Кварацхелия томонидан урилган голга нисбатан эътироз билдирди.

Ҳакамлар қўмитаси мазкур мурожаатни кўриб чиқиб, гол нотўғри ҳисобга олинганини тасдиқлади. Дарвозага гол урилишидан олдин Витиния рақибдан тўпни тортиб олишга уринаётганда унинг оёғига тегиб кетган.

Бу ҳолатни на бош ҳакам, на ВАР тизимида ишлаган мутахассислар пайқашган. "Лион" вакиллари ушбу хабардан ўз норозиликларини билдирган.

Ҳозирда "Лион" 20 очко билан турнир жадвалида еттинчи ўринда бормоқда, "ПСЖ" эса 27 очко билан биринчи поғонада жойлашган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Франция футбол федерацияси ҳакам хатосини тан олди