
“Барселона” ва Бразилия терма жамоаси футболчиси Рафиня ўз фаолияти давомида эришган ютуқлар ҳақида фикр билдирди. Унга кўра, индивидуал совринлардан кўра жамоавий ғалабалар кўпроқ аҳамиятга эга.
“Олтин тўп индивидуал соврин, футбол эса жамоавий ўйин. ‘Барселона’ ва Бразилия сафида қўлга киритган совринларимга назар солсам, хафа бўлиш ўрнига бундан қанчалик миннатдор бўлишим кераклигини тушунаман. Мен жуда миннатдорман. Шу туйғу менга олдинга давом этишга руҳлантиради”, — деди Рафиня.
Футболчининг сўзларига кўра, у ўз жамоаларининг муваффақиятларида иштирок этиш имкониятини энг катта ютуқ деб билади. Рафиня шунингдек, жароҳатдан тикланиш жараёнида ўз зарбаси ва жисмоний тайёргарлигини анча яхшилагани ҳам маълум бўлди.
Мураббийлар штабига яқин манбаларга кўра, бразилиялик футболчи яқин орада машғулотларга тўлиқ қайтади. Рафинянинг майдонга қайтиши “Барселона” учун ҳужум чизиғида муҳим куч бўлиши кутилмоқда.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.