
Афсонавий дарвозабон Жанлуижи Буффоннинг ўғли Луи Томас Буффон, онаси Чехия фуқароси Альона Середовадан туғилган бўлиб, ҳужумчи сифатида ўз фаолиятини давом эттирмоқда ва онасининг ватани Чехияни ҳимоя қилишни танлаган. Луи Томас Чехиянинг ёшлар терма жамоаси аъзоси сифатида ўзини муваффақиятли кўрсатмоқда.
Кеча у Озарбайжон ёшлар терма жамоаси дарвозасига учта гол уриб, хет-трик қайд этди. Ушбу ўйинда Чехия 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Клуб даражасида эса Луи Томас Италия чемпионатида ўйнайди ва яқинда "Пиза" жамоаси таркибида А Серияда дебют қилди. У октябрь ойининг бошида "Болонья"га қарши ўйинда майдонга тушган эди.
Ҳозирда "Пиза" жамоаси А Серия турнир жадвалида 16-ўринни эгаллаб турибди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.