date

Лапорта: Флик "Барселона"ни ҳис қилади ва севади...

Лапорта: Флик "Барселона"ни ҳис қилади ва севади...
"Барселона" президенти Жоан Лапорта клубнинг бош мураббийи Ханс-Дитер Фликнинг келажаги ҳақида фикр билдирди. "Ханси Барселонани ҳис қилади ва севади. Биз ундан жуда мамнунмиз. Мураббийда характер ва сезгирлик бор.

У бу ерда ўз вақтини завқ билан ўтказаётгани, ҳатто босим остида ҳам, сезилиб турибди", - деди Лапорта Catalunya Ràdioга берган интервьюсида. Шунингдек, Лапорта немис мутахассиси билан амалдаги шартномани, муддати 2027 йил ёзида тугашига қарамай, узайтиришга умид билдирди.

Ла Лига турнир жадвалида "кўк-анорранглилар" 12-турдан сўнг 28 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Жамоа етакчи Мадриднинг "Реал" клубидан 3 очкога орқада.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Лапорта: Флик "Барселона"ни ҳис қилади ва севади...