date

Мбаппе: Райан Шерки истеъдодидан тўлиқ фойдаланмоқда

Мбаппе: Райан Шерки истеъдодидан тўлиқ фойдаланмоқда
Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе "Манчестер Сити" ва Франция миллий жамоаси ярим ҳимоячиси Райан Шерки ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"У туғма, ҳайратланарли истеъдоди билан ажралиб туради ва бу истеъдоддан тўлиқ фойдаланмоқда. "Манчестер Сити" таркибига жуда яхши мослашди, бу осон эмас", - деди Мбаппе журналистларга берган интервьюсида. Шерки ушбу йил ёзда "Лион"дан "шаҳарликлар" сафига қўшилди.

Жорий мавсумда 22 ёшли француз ярим ҳимоячиси барча мусобақаларда тўққизта ўйинда майдонга тушиб, учта гол урди ва учта голли узатма амалга оширди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Мбаппе: Райан Шерки истеъдодидан тўлиқ фойдаланмоқда