09:00 / 21.02.2023
472

Ошқозон яраси: белгилари, даволаш чоралари ва олдини олиш бўйича самарали тавсиялар

Ошқозон яраси: белгилари, даволаш чоралари ва олдини олиш бўйича самарали тавсиялар
Ошқозон яраси нима? Ошқозон яраси — ошқозон шиллиқ қаватидаги очиқ яра. Баъзида худди шундай яралар ошқозоннинг орқасида жойлашган ичак қисмида пайдо бўлади. Бу ҳолда, у ўн икки бармоқли ичак яраси ҳисобланади. Ошқозон ярасининг иккала тури ҳам пептик яра деб аталади. Улар бир хил сценарий бўйича пайдо бўлади, ривожланади ва даволанади. Шу боис пептик яра тушунчасини ошқозон ярасининг аниқ синоними деса ҳам бўлади.

Пептик яралар жуда кенг тарқалган. Мисол учун, Америка Қўшма Штатларида ҳар ўн нафардан бири бу касалликдан азият чекади.

Ёш қанчалик катта бўлса, ошқозон яраси ривожланиш хавфи шунчалик юқори бўлади. Айниқса, 60 ёшдан ошган одамларда бу касаллик кенг тарқалган.

Ошқозон ярасининг сабаблари нима?

Ошқозонда овқат ҳазм бўлишига ёрдам берадиган кислота мавжуд. Аммо у органнинг деворларини ҳам ҳазм қила олади. Бунинг олдини олиш учун ошқозоннинг ички шилимшиқ қисми фаол равишда ишлаб чиқарадиган ҳимоя ҳужайра қатлами билан қопланган. Агар бирон сабабга кўра бу қатлам вайрон бўлса, шилимшиқ камайса, кислота ошқозон деворини емира бошлайди. Шу тариқа яра ҳосил бўлади.

Ҳимоя қатламини бузиши мумкин бўлган бир неча омиллар мавжуд.

1. Бактериал инфекция

Кўпинча, ошқозонга ювилмаган қўллар ёки бошқа нарсалардан тушган Helicobacter pylori (H. pylori) деб аталувчи бактериялари ҳимоя қатламига зиён етказади. Баъзи шароитларда бу микроблар биринчи навбатда ошқозон шиллиқ қаватининг яллиғланиши (гастрит)ни келтириб чиқаради, сўнг ҳимоя қатламининг яхлитлигини бузади.

Ажабланарлиси, дунё аҳолисининг 50 фоизигача Helicobacter pylori бактерияси билан касалланган. Аммо кўп ҳолларда бу соғлиққа жиддий таъсир қилмайди. Ошқозон яраси инфекцияланганларнинг атиги 10-15 фоизида ривожланади.

2. Бир қанча оғриқ қолдирувчи дориларни қабул қилиш

Маълумки, стероид (юқори биологик фаолликка эга препаратлар) бўлмаган яллиғланишга қарши дорилар (NSAID) ошқозон яраси пайдо бўлишига олиб келиши мумкин, масалан:

- Аспирин. Таблеткалар ҳимоя қобиғи билан қопланган бўлса ҳам ва ошқозондан ташқарида эрийди.
- Ибупрофенга асосланган воситалар.
- Диклофенак натрийга асосланган препаратлар.
- Напроксенга асосланган оғриқ қолдирувчи воситалар.
- Баъзи рецептлар бўйича NSAIDлар.

Парацетамолга асосланган воситалар стероид бўлмаган яллиғланишга қарши препаратларга тегишли эмас ва улар ошқозоннинг ҳимоя қатламига зарар етказмайди.

Шуни таъкидлаш керакки, NSAIDларни қабул қилганларнинг ҳаммаси ҳам ошқозон ярасини ривожлантирмайди. Оғриқ қолдирувчи воситалар аллақачон Ҳелиcобаcтер пйлори бактерияси билан касалланган ошқозонга кирса, хавф ортади. Шунингдек, стероид бўлмаган яллиғланишга қарши дориларни қабул қилиш икки ҳисса хавфли бўлиши мумкин, агар:

- Кўрсатмаларга риоя қилмаган ҳолда, оғриқ қолдирувчи воситаларни назоратсиз равишда ичсангиз, дозани оширсангиз.
- NSAIDларни кетма-кет бир неча кун мобайнида қабул қилсангиз.
- 70 ёшдан ошган бўлсангиз.
- Кортикостероидларни қабул қилаётган бўлсангиз. Бундай препаратлар астма, артритлар учун буюрилади.
- Сизга бир марта ошқозон яраси ташхиси қўйилган бўлса.

3. Турмуш тарзининг айрим омиллари

Илгари қабул қилинган аччиқ овқатлар, қаҳва, спиртли ичимликлар ва стресс ошқозоннинг ҳимоя қатламини юпқалаштиради, деган қараш бор эди. Аммо бу учун етарли далиллар мавжуд эмас.

Кўпроқ тасдиқланган зарарли омил — чекиш ошқозон ярасининг шаклланишига олиб келиши ва даволаш самарадорлигини камайтириши мумкин.

4. Бошқа сабаблар

Камдан кам ҳолларда ошқозон яраси қуйидаги касаллик ва ҳолатлар фонида пайдо бўлиши мумкин:
- Оғир юқумли касалликлар;
- Қорин бўшлиғида ўтказилган жарроҳлик амалиёти;
- Баъзи дори-дармонларни қабул қилиш, масалан, стероидлар;
- Золлингер-Эллисон синдроми деб аталувчи кам учрайдиган касаллик бўлиб, унда кислота ҳосил қилувчи ҳужайраларда ўсма (гастринома) пайдо бўлади.

Хавфли ошқозон яраси нима?

Баъзан — ҳеч нарса. Агар ошқозон яраси кичик бўлса, организм ўз-ўзидан уни енгади. Ошқозон шиллиқ қаватидаги яра битади ва овқат ҳазм қилиш тизими нормал ишлашини давом эттиради.

Лекин бу ҳар доим ҳам шундай якун топмайди. Баъзи ҳолларда яра кенгайиб боради, чуқурлашади. Вақтида даволамаса, қон томирларга етиб бориши мумкин. Бу ҳол кўп қон йўқотиш билан бирга ички қон кетишига олиб келади.

Яна бир нохуш асорат яранинг чуқурлашиб бориши билан юзага келади. Пайдо бўлган тешик орқали ошқозон ёки ичак таркиби қорин бўшлиғига ўтади ва бу peritoнитга олиб келади. Қорин бўшлиғининг яллиғланиши, ўз вақтида тўхтатилмаса, қон заҳарланишига, муҳим органларнинг ишламай қолишига ва тўсатдан ўлимга ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Тиббий кўриксиз сизнинг ҳолатингизда воқеалар қандай ривожланишини олдиндан айтиб бўлмайди. Шунинг учун ошқозон яраси белгиларини билиш жуда муҳим, улар пайдо бўлса, иложи борича тезроқ шифокорга мурожаат қилинг.

Ошқозон ярасининг белгилари қандай ва қачон шифокорга мурожаат қилиш керак?

Баъзан ҳеч қандай аломат сезилмайди. Аммо кўпинча ошқозон яраси характерли белгилар сифатида намоён бўлади.

- Қориннинг юқори марказий қисмида ёнувчан, кесувчан оғриқ туради. Бу оч қоринга, айниқса, аниқ намоён бўлади.
- Оғриқ овқатдан кейин ёки дори-дармонларни қабул қилгандан кейин камаяди.
- Кўнгил айниши ёки қайт қилиш мунтазам равишда содир бўлади.
- Жиғилдон қайнаши кузатилади.

Агар ушбу аломатлардан камида иккитасини ҳис қилсангиз, иложи борича тезроқ умумий амалиёт шифокори ёки гастроэнтерологга мурожаат қилинг.

Ошқозон ярасининг асорати белгилари бўлса ҳам тез ёрдам чақиринг:
- Қон аралаш ёки тўқ жигарранг қуюқ кўринишда қусиш;
- Қорин бўшлиғида тўсатдан ўткир оғриқ кучайиши.

Ошқозон ярасини қандай даволаш мумкин?

Даво чоралари яранинг пайдо бўлишига аниқ нима сабаб бўлганига боғлиқ бўлади. Агар шифокорнинг кўрсатмаларига қатъий риоя қилсангиз, бир ёки икки ой ичида ошқозон ярасидан халос бўласиз.

Даволаш учун сизга қуйидагилар буюрилиши мумкин:
  • Антибиотиклар. Бундай дорилар агар ошқозоннинг ҳимоя қатлами бактериал инфекциядан зарар кўрган бўлса буюрилади.
  • Ошқозонда кислота ишлаб чиқаришни камайтирадиган дорилар.
  • Антацидлар, уларнинг вазифаси ошқозоннинг кислоталилигини камайтириш, яъни меъда ширасини зарарсизлантиришдир.
  • Ҳимоя ускуналари. Қабул қилинганда улар ярани ҳимоя қатлами билан қоплайди, яъни улар суюқ бандажнинг бир тури бўлиб хизмат қилади.
  • Агар ярадан қон кетса, жарроҳлик амалиётини ўтказиш зарур бўлади. Шифокорлар ошқозонга махсус зонд киритадилар ва ундан қон кетишини тўхтатиш учун яранинг четларини қисиш ёки куйдириш учун фойдаланадилар.

Ошқозон ярасини олдини олиш учун нима қилиш керак?

Яра аниқ пайдо бўлмаслигига кафолат бериб бўлмайди. Аммо хавфларни камайтиришнинг бир неча усуллари бор:
  • Зарурат бўлмаса, оғриқ қолдирувчи восита (NSAID)ларни қабул қилишдан сақланинг.
  • Ҳароратни пасайтириш ёки оғриқни камайтириш лозим бўлса, NSAIDларнинг энг паст самарали дозасини танланг. Буларнинг барчаси йўриқномаларда ёзилган бўлади.
  • Оғриқ қолдирувчи восита (NSAID)ларни овқат билан бир вақтда ичинг.
  • Терапевт билан қайси оғриқ қолдирувчи восита сиз учун энг хавфсиз эканини муҳокама қилинг. Стероид бўлмаган яллиғланишга қарши дориларнинг муқобилини топишингиз мумкин.
  • Чекишни ташланг ва спиртли ичимликларни истеъмолини чекланг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Ошқозон яраси: белгилари, даволаш чоралари ва олдини олиш бўйича самарали тавсиялар