14:00 / 17.04.2024
180

Ичимлик содасининг қандай зарари бор ва унинг ўрнига нимадан фойдаланиш мумкин?

Ичимлик содасининг қандай зарари бор ва унинг ўрнига нимадан фойдаланиш мумкин?
Сода — кенг қамровли универсал маҳсулот бўлиб, кимё саноатининг энг муҳим маҳсулотлари: шиша, совун ва бошқа тозаловчи воситаларни ишлаб чиқаришда, нефть маҳсулотларини тозалашда, тиббиётда ва рўзғорда кенг қўлланилади. Сода ҳамёнбоп нархи ва табиатда кўп тарқалгани билан ажралиб туради. Аммо ундан фойдаланишда эҳтиёт чораларини кўриш керак, чунки ичимлик содасидан нотўғри фойдаланиш соғлиққа жиддий зарар етказиши мумкин.

Фото: Getty Images
Сода тиббиётда энг кўп қўлланиладиган препаратларнинг ажралмас қисмига айланган. Масалан, натрий гидрокарбонат қуйидаги ҳолатларда қўлланилади:

- йўтал, томоқ оғриғи ва тумов;
- оёқлардаги шиш ва товондаги терининг қуриши;
- тишлар эмалини оқартириш учун;
- ЎРВИ;
- милкларнинг яллиғланиши;
- аритмия ва гипертония касалликлари;
- оёқдаги замбуруғли касалликлар;
- оёқ ва қўл терлаши;
- конюнктивит;
- бош оғриғи;
- жиғилдон қайнаши ва ошқозондаги оғриқлар.

Ҳар бир ҳолатда содадан фойдаланиш усули, миқдори шифокор томонидан касаллик даражаси ва беморнинг ёшига қараб белгиланади. Сўнгги кунларда турли сайтларда сода орқали қисқа фурсатда озиш ҳақидаги лицензияга эга бўлмаган рекламалар кўпайиб кетди. Шифокорлар бундай озиш тури организм учун хавфли эканини таъкидлайди.

Ичимлик содаси ва истеъмол содаси кукунидан фойдаланишга қарши кўрсатмалар

Фото: Геттй имагес
Содани концентратланган эритма шаклида ичиш тақиқланади. Ошқозонда муаммоси бор шахслар: гастрит, ошқозон ярасига учраган ва кислота даражаси юқори бўлган беморлар учун сода ўта хавфлидир.

Кукун шаклидаги сода эритмага нисбатан кўпроқ салбий таъсирга эга, чунки унинг ишқорий хусусиятлари фаол ва кўпроқдир. У терини куйдириши, шилиши ва кўзга тушганда кўз пардасини шикастлаши мумкин.

Кўпчилик жиғилдон қайнашига қарши содали сувдан фойдаланади. Шифокорлар бундай метод фойда бермаслигини ва ҳатто акс таъсир қилишини уқтиради. Бундай даволаш усули ошқозонда янада кўпроқ куйиш ҳиссини уйғотади. Чунки сода организмга тушганда катта миқдорда карбонат ангидрид ажратади ошқозон суюқлиги кўпроқ ишлаб чиқарилишига туртки беради.

Сода турли дори воситалари билан реакцияга киришишини ҳам ёдда сақлаш лозим. Дорилар қабул қилаётган бемор сода истеъмол қилиши мумкин эмас.

Соданинг ҳар қандай тури беш ёшгача бўлган болалар, ҳомиладор ва эмизикли аёлларга ҳам тақиқланади.

Озиш мақсадида сода эритмасини ичадиган инсонлар бу ишни мунтазам такрорлайверса, уларда ички қон кетиши юзага келиши ва воқеа аянчли якун топиши мумкин.

Сода ўрнига нимадан фойдаланиш мумкин?
Соғлиқни хавф остига қўймаслик ва даволанишга оқилона ёндашиш учун фақатгина шифокор рецепти билан касалликка қарши курашиш лозим. Ахир, сода биринчи навбатда саноат маҳсулоти бўлиб, нон ва қандолатчиликда ишлатилади.

Йўтал ёки тумовни даволаш учун махсус томчилар ва сироплардан фойдаланинг.

Вазн йўқотиш учун эса жисмоний фаолликни ошириш ва таомномага эътибор қаратиш керак.

Хулоса қилиб айтганда, соғлиғингиз устида тажриба қилманг ва содали сувни мақсадга мувофиқ ишлатинг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Ичимлик содасининг қандай зарари бор ва унинг ўрнига нимадан фойдаланиш мумкин?