Тунги уйқу иммунитет гарови: Шамоллаш хавфини 4 баробарга оширманг!

1 дақиқа ўқиш151
Тунги уйқу иммунитет гарови: Шамоллаш хавфини 4 баробарга оширманг!

Калифорния университети олимларининг илмий изланиш натижалари кўра, тунги уйқу вақтининг кунига олти соатгача камайиши инсонда ўткир респиратор вирусли инфекцияларни (ЎРВИ) юқтириш эҳтимолини кескин оширади. Аниқроғи, бу хавф 4,2 баравар юқори экан! Ушбу жиддий хулосалар Brain, Behavior and Immunity (BBI) нуфузли журналида эълон қилинди.

Тадқиқот: Нималарга эътибор берилди?

Лойиҳага 164 нафар ихтиёрий қатнашчилар жалб қилинди ва мутахассислар уларнинг соғлиғини икки ой давомида доимий мониторинг қилди. Тиббий кўриклардан ташқари, иштирокчиларнинг турмуш тарзи (стресс даражаси, зарарли одатлар, спиртли ичимликлар истеъмоли) ҳақида чуқур маълумотлар йиғилди. Бироқ, тадқиқотчилар уйқу кўрсаткичларига устувор аҳамият берди — унинг давомийлиги, мунтазамлиги ва шахсий баҳоси қайд этилди.

Ҳимоянинг асосий омили

Тўпланган маълумотларнинг синчков таҳлили шуни кўрсатдики, айнан уйқунинг давомийлиги индекси шамоллаш билан боғлиқ вирусларни юқтириш хавфининг асосий башорат қилувчи омили бўлиб чиқди.

  • Суткасига атиги олти соат ухлаган ихтиёрий қатнашчиларда касалликка чалиниш имконияти, камида етти соат дам олганларга нисбатан, 4,2 баравар юқори бўлди.

  • Бундан ташқари, тунги уйқунинг беш соатгача қисқариши эса бу хавфни 4,5 баробаргача кўпайтирган.

Тадқиқотнинг ажралиб турувчи хусусияти шундаки, ёш, ижтимоий-иқтисодий шароитлар ва ҳар хил зарарли одатлар каби омиллар инфекцияга берилувчанликка деярли таъсир кўрсатмаган. Хулоса шуки, иммунитет тизимининг кучи асосан тананинг тўлиқ дам олишига боғлиқ бўлиб қолмоқда. Соғлом бўлиш учун ҳар бир инсон ўзининг 7 соатлик тинч уйқусини кафолатлаши керак.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?