Фото: iStock
Шифокорлар ва парҳезшунослар ортиқча вазн билан курашишнинг кўплаб усуллари ҳақида маълумот беришади. Тавсиялар орасида фаол турмуш тарзи, кундалик жисмоний машғулотлар, тонгги бадантарбия, махсус парҳезлар етакчилик қилади. Бундан ташқари, озиш вақтида тавсия этилмайдиган маҳсулотлар ҳам мавжуд. Россиялик диетолог Ольга Павлова уларнинг бир нечтасини санаб ўтди.
Шоколад ва ёнғоқли паста
Фото: Pinterest
Шифокор Ольга Павлованинг сўзларига кўра, парҳез тутаётган аксарият инсонлар шоколад ва ёнғоқли пасталар таркибида углеводлар оз миқдорда бўлгани сабабли озиш учун безарар деб ҳисоблайдилар.
“Бундай пасталар кам миқдордаги углеводли таркибига қарамай, ёғли маҳсулот ҳисобланади ва озиш учун қилинган ҳаракатлар бесамар бўлишига олиб келади. Парҳез вақтида озиқ-овқатларга эътиборли бўлинг ва улардаги нафақат углеводлар, балки ёғлар фоизини ҳам ҳисобга олинг. Чунки ортиқча ёғ холестерин даражасини ошириб юборади”, дейди шифокор.
Ширин, мевали творог ва йогуртлар
Фото: Mashed.com
Дўконларда сотиладиган турли-туман ширин твороглар ва мевали йогуртларга жуда кўп миқдорда шакар қўшилади. Бундай маҳсулотлар таркибидаги юқори концентрацияли оқсил ва углеводлар инсулин даражасини қисқа муддатда ошириб юборади. Бундан ташқари, мевали ширин творогларнинг асосини фойдали творог ташкил этмайди ва улар табиий творогдан тубдан фарқ қилади. Шунинг учун ширин йогурт ва мевали творог вазн йўқотиш учун мос маҳсулот эмас.
Протеинли батончиклар
Фото: Recipes.net
Энергия берувчи батончиклардаги оқсил кўп ҳолларда зардоб оқсили изолатидан тайёрланади. Бу модда юқори гликемик индексга эгалиги сабабли семиртирувчи хусусиятга эга.
Протеинли батончиклар диабетга чалинганлар учун махсус савдо расталарида сотилгани туфайли фойдали газак деб қабул қилинади. Лекин улар ҳам зарарли маҳсулотлар рўйхатига киритилган, чунки энергия берувчи батончиклар таркибида палма ёғи, ортиқча шакар ҳамда таъм берувчи қўшимчалар мавжуд. Баъзи ишлаб чиқарувчилар шакарни сунъий таъм берувчи билан алмаштиради, аммо бу ҳам вазиятни яхшиламайди. Ушбу маҳсулотда мавжуд бўлган шакар моддаси ошқозонда тўлиқ парчаланмайди. Шунинг учун, Ольга Павлова таъкидлаганидек, вазн йўқотиш вақтида протеинли батончикларни чеклаш зарур. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди