15:00 / 03.01.2018
48 638

Туя сути жигар циррозини даволайди

Туя сути жигар циррозини даволайди
Бирлашган Араб Амирликлари ва Ўрта Осиёда туя сути шифобахш хусусияти билан қадимдан машҳур. Оппоқ, бироз ширинроқ таъмга эга бўлган туя сути унинг қандай озуқа билан озиқлангани ва ичган сувининг сифатига қараб, ўз таъмини ўзгартириб туриши мумкин.

Табобат илми султони Абу Али ибн Сино ҳам «Тиб қонунлари» китобида туя сутининг шифобахшлиги хусусида ёзиб қолдирган. Унда ёзилишича, эрамиздан икки минг йил аввал Арабистонда туялар қўлга ўргатилиб, хонакилаштирилган. Шундан бери узоқ вақт сувсизликка чидамли, беминнат юк ташувчи, гўшти ва сути, жуни билан қадрланадиган туялар инсоннинг энг яқин ҳамроҳига айланган. Саҳрода туялар, асосан, янтоқ билан озиқланади. Бу ўсимлик эса ўта шифобахш хусусиятга эга. Чунки янтоқ таркибида жуда кўп миқдорда минерал ва биологик моддалар мавжуд. Янтоқ микробларга қарши курашувчи антибактериал хусусиятга эга. Шу сабабли ҳам янтоқ билан озиқланган туя сутининг шифобахшлиги беқиёсдир.

Бир ўркачли туялар йилига 2000 литр, икки ўркачлилари эса 750 литргача сут беради. Марказий Осиё халқлари бия сутидан қимиз, туя сутидан эса қумрон ичимлигини тайёрлашади. Бия ва туя сутида бошқа сутларга нисбатан лактоза кўп бўлгани боис тезда ачиб, таркибида нордон моддаларни ҳосил қилади. Натижада шифобахш ичимликка айланади.

Азалдан одамлар қимиз ва қумронни камқувватлик, камқонлик, сил, нафас ва ошқозон-ичак йўллари, жигар, буйрак, юрак, асаб касалликларини даволаш учун истеъмол қилишган. Қимиз ва қумрон фақатгина беморлар учун эмас, балки соғлом одамлар учун ҳам фойдали. Қимиз ва қумрон чанқоқни босади, организмни тетиклаштириб, салқинлик беради ва очликдан сақлайди.

Кўчманчи чорвадорлар туя сутидан қимиз тайёрлашади. Бунинг учун улар теридан тайёрланган мешга озгина қатиққа ўхшаш ачитқи солишади. Сўнгра янги соғилган туя сутини меш ичидаги ачитқига аралаштиришади. Бир кеча-кундуздан кейин мешни яхшилаб чайқатишади. Қарабсизки, от сутидан тайёрланган қимизга нисбатан 8 фоиз ёғлироқ, сал шўр таъмли, қуюқ ичимлик тайёр бўлади.

Туя сути таркибида В1, В2 витаминлари, темир, фосфор, олтингугурт, кальций моддалари, айниқса, С ва Д витаминлари туя сутида сигир сутига нисбатан уч баробар кўп бўлади.
Шунинг учун иммунитет паст бўлганда, ҳар куни оч қоринда ярим литр янги соғилган туя сути ичиш лозим.

Туя сутини истеъмол қилганда бемор аччиқ, шўр, дудланган ва турли консерва муҳсулотлари, шунингдек, спиртли ичимликлар ичиш, сигарет чекишдан тийилиши шарт. Чунки парҳез тутиш туя сутининг шифобахшлигини оширади. Дастлаб, бу сутни истеъмол қилганда беморнинг ичини суриши мумкин. Яна қусиш эҳтимоли ҳам бор. Лекин шунда ҳам бемор сут ичишни тўхтатмаслиги керак. Организм бу вақтда танадаги ортиқча хилт (шлак) лар, токсин (заҳар) лардан тозаланаётган бўлади.

Эслатма: Ҳар қандай сут маҳсулотларига аллергияси бор инсонларга туя сути тавсия этилмайди.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Туя сути жигар циррозини даволайди