
Америка кардиологлари уюшмаси кенг кўламли ўрганиш ўтказганида аксарият витаминли қўшимчаларнинг инсон организмига ижобий таъсири унча катта эмаслиги аниқланди, деб ёзмоқда «Business Insider». Тадқиқотчилар фармацевтика бозоридаги мультивитаминли комплекслар ва биологик фаол қўшимчалар таркибига кирувчи В, С ва D витаминларини деярли фойдасиз деб топишди.
Тадқиқот давомида «ҳақиқий» витаминлар, бошқа фойдали моддалар ва микроэлементлар фақат табиий маҳсулотлар таркибида бўлиши исботланди. Хусусан, A, C ва E витаминлари фақат мева ва сабзавотлар таркибида бўлади.
С витамини ҳақидаги таърифлар ҳам ошириб юборилган дейилди — у шамоллашда тезроқ тузалишга ёрдам бермас экан.
D витамини суяклар мустаҳкамлиги учун жуда зарур. Аммо биз истеъмол қиладиган овқатлар таркибида кам бўлгани учун фақат D витаминини қўшимча восита сифатида ишлатиш тавсия қилинади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар