
Фото: Medium
Мутахассисларнинг таъкидлашича, жисмоний машқлар мияни тузалмас касалликлардан сақлайди. Ҳатто одам Альцгеймерга чалина бошлаган бўлса ҳам, жисмоний машқлар касаллик ривожланишига тўсиқ бўлади.
Бадантарбия машқлари миядаги эски нейрон тўқималарни сақлайди ва янгилари пайдо бўлишига олиб келади. Шу билан бирга сақловчи нейромедиаторлар сонини ҳам оширади.
Альцгеймар касаллиги билан боғлиқ ҳолатларнинг учтадан биттасида турмуш тарзини ўзгартириш катта фойда келтирган. 65 ёшдан катта одамлар ҳафтасига камида 150 дақиқа ўртача интенсив машқ қилиши ёки 75 дақиқа юқори интенсив машғулотлар билан банд бўлиши лозим. Бу ўринда ҳар бир машқ камида 10 дақиқа давом этиши лозим.
Бадантарбия машқлари кекса одамларда мия фаолиятини яхшилаш билан бирга уйқуни яхшилайди ва тушкунликка тушмасликка сабаб бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар