Фото: Pinterest
Ҳеч кимга сир эмаски, нафақат ташқи кўриниш, балки организмнинг умумий саломатлиги ҳам метаболизм тезлигига боғлиқ. Унинг тезлиги озиқ-овқатнинг сўрилишига, энергия ишлаб чиқаришга ва бошқа ҳаётий жараёнлар ҳамда реакцияларга бевосита таъсир қилади.
У ўз навбатида бир қатор омилларга боғлиқ бўлиши мумкин, масалан, уйқу сифати, ирсият, ёш, турмуш тарзи, жисмоний фаоллик даражаси, гормонал баланс ва овқатланиш.
Ёш ўтиб бориши билан метаболизм табиий равишда секинлашади, лекин унинг тезлигига таъсир қилиш мумкин. Масалан, маълум одатларга риоя қилиш ва рационга витаминлар ва минералларга бой озиқ-овқатларни киритиш орқали. Қандай витаминлар метаболизмни тезлаштиришга қодир эканини қуйида маълум қиламиз.
Д витамини. Д витаминининг фойдалари ҳақида чексиз гапириш мумкин, унинг етишмаслиги шимолий мамлакатларнинг деярли барча аҳолисига таъсир қилади: у кальцийнинг сўрилишига ёрдам беради, гормонлар ва қонда глюкоза даражасини тартибга солади, соғлом суяк ва иш фаолиятини қўллаб-қувватлайди. Бутун иммунитет тизимини яхшилайди ва, шунингдек, депрессия ривожланиш хавфини камайтиради. Д витаминини тўғридан-тўғри қуёш нурларидан олиш мумкин, булутли кунларда ва совуқ ойларда эса уни тухум сариғи, қизил икра ва сут маҳсулотлари каби табиий маҳсулотлар орқали қабул қилиш тавсия этилади.
Магний. Организмдаги магний етишмовчилиги билан кимёвий реакциялар сезиларли даражада секинлашади, улар бошқа нарсалар қаторида энергия ишлаб чиқариш ва метаболизм учун жавобгардир. Магний банан, ёнғоқ, дуккаклилар, исмалоқ, картошка ва балиқларда мавжуд.
B гуруҳи витаминлари иммунитетни ошириш, ҳужайра метаболизмини тартибга солиш ва қонда шакарни соғлом сақлаш каби муҳим функцияларда иштирок этади. B гуруҳи витаминлари юқори бўлган озиқ-овқатларга денгиз маҳсулотлари, тухум, сут маҳсулотлари, ёғсиз гўшт, қизил балиқ, жигарранг гуруч, қовоқ, ёнғоқ ва уруғлар, банан, олма ва бошқа мева-сабзавотлар киради. Шуни ёдда тутиш керакки, ушбу гуруҳ витаминлари бир-бири билан биргаликда яхши самара беради ва улардан фақат биттасининг етишмаслиги бошқаларга таъсир қилиши мумкин, бу эса кейинчалик метаболик касалликларга олиб келади.
C витамини. Аскорбин кислотаси сифатида ҳам танилган C витамини ҳужайраларни эркин радикаллар таъсиридан ҳимоя қилувчи, қариш жараёнини секинлаштирадиган, ёш кўринишнинг асоси бўлган коллаген ишлаб чиқаришни рағбатлантирадиган ва иммунитет тизимини мустаҳкамлайдиган табиий антиоксидантдир. C витамини метаболик жараёнда ҳам муҳим рол ўйнайди – хусусан, оқсил, углевод ва холестерин алмашинувига ижобий таъсир кўрсатади. C витаминини сабзавотлардан – исмалоқ, карам, картошка ва қалампир, резаворлар – қора смородина, қулупнай, ва албатта, барча цитрус мевалардан олиш мумкин. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди