Фото: «Домашний очаг»
Саратон — бу хавфли касаллик бўлиб, уни даволаш муваффақияти деярли 100 фоиз касалликнинг аниқланиш вақтига боғлиқ. Маълум бўлган ўсмаларнинг аксарияти касалликнинг дастлабки босқичларида аниқланса, даволаниши мумкин. Аммо муаммо шундаки, уларнинг кўпчилиги сигнал бермасдан ёки ўзларини хавфсизроқ касалликларнинг аломатлари сифатида яширин тарзда ривожланади. Ушбу аломатларга эътибор бериш керак: улар жуда хавфли касалликнинг белгиси бўлиши мумкин, улар узоқ вақт давомида кузатилса, шифокор билан маслаҳатлашиш тавсия этилади.
Доимий йўтал ёки овознинг хириллаши
Аксарият ҳолларда йўталнинг саратон касаллигига алоқаси йўқ. Аммо овознинг хириллаши билан бирга бўлган доимий йўтал ўпка ёки ҳалқум саратонининг бошланишини кўрсатиши мумкин. Хавф йўқлигига ишонч ҳосил қилиш учун шифокорга мурожаат қилиш ва кўкрак қафаси флюорография ёки МPT текширувидан ўтиш лозим.
Ичак функциясининг ўзгариши
Агар ичакларда дискомфорт сезилса, бу ичакнинг нормал ҳаракатланишига тўсқинлик қиладиган қандайдир касалликнинг белгиси бўлиши мумкин. Шифокорга мурожаат қилиш ва агар керак бўлса, ичаклар билан ҳамма нарса яхши эканлигига ишонч ҳосил қилиш учун колоноскопия тавсия этилади. Ва, албатта, кўпроқ янги сабзавот, меваларни қизил гўштни эса камроқ истеъмол қилиш керак. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, кўпинча тўғри ичакда ўсмаларнинг ривожланишига нотўғри овқатланиш сабаб бўлади.
Қовуқ соҳасидаги ўзгаришлар
Ҳеч қачон эътиборга олинмайдиган биринчи ва энг муҳим аломат – бу пешобда қоннинг кўриниши. Бу сийдик йўллари инфекциясининг аломати бўлиши мумкин, шунингдек, ушбу ҳолат буйрак саратони ҳақида ҳам огоҳлантириши мумкин.
Доимий тушунарсиз оғриқ
Қаттиқ ёки доимий оғриқ ўз-ўзидан саратон касаллигини кўрсатиши шарт эмас, лекин ҳар ҳолда, бу шифокорга имкон қадар тезроқ мурожаат қилиш учун сабабдир. Агар доимо бирор-бир соҳада оғриқ кузатилса, ҳатто у жуда кучли бўлмаса-да ва кундалик ҳаётга халақит бермаса ҳам, шифокор билан маслаҳатлашишни унутмаслик зарур.
Қон кетиши
Сабабсиз қон кетиши шифокор кўригидан дарҳол ўтиш учун етарлидир. Кўпинча бачадон бўйни ёки тухумдон саратони ўзини шу тарзда намоён қилади. Тўғри ичакдан қон кетиши ичакдаги ўсманинг белгиси бўлиши мумкин.
Сабабсиз озиб кетиш
Агар ҳеч қандай куч сарфламаганда ҳам вазн камаяётган бўлса, хурсанд бўлишга шошилманг – кўпинча бу организмдаги бирор-бир бузилишнинг аломатидир. Афсуски, кўпинча бу ривожланаётган ўсмани кўрсатиши мумкин. Албатта, шифокорга мурожаат қилиш лозим.
Ютиниш билан боғлиқ қийинчиликлар
Ушбу аломат ҳалқум, қизилўнгач ёки қалқонсимон бездаги ўсмадан огоҳлантириши мумкин. Қандай бўлмасин, агар томоқда шиш пайдо бўлса, шифокор билан дарҳол маслаҳатлашиш зарур. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”