Фото: Getty Images
Аллергияни аниқлаш осон, деган стереотип мавжуд. Ёшланган кўзлар, бурун битиши, тошмалар — ҳақиқатан ҳам бу энг кенг тарқалган аломатлар. Аммо булардан кам аҳамиятга эга бўлмаган симптомлар ҳам мавжуд.
Бош оғриғи
Бош оғриғининг ўнлаб сабаблари бўлади. Бош айланиши аллергия туфайли ҳам бўлиши мумкин:
- оғриқ бурун синусларида юзага келади ва бурун кўпригига тарқалади.
- оғриқ бир томонлама (фақат бошнинг чап ёки ўнг томонига таъсир қилади). Ёрқин қуёш нури билан кучайиши ва кўнгил айниши билан бирга бўлиши мумкин.
Агар бундай оғриқлар мунтазам равишда такрорланса, терапевт ёки аллергологга боринг. Бу поллиноз аломати бўлиши мумкин.
Ич қотиши
Қабзият озиқ-овқат аллергиясининг энг кенг тарқалган белгиларидан бири. Бу, айниқса, ёш болаларда намоён бўлади: ич қотиши билан боғлиқ муаммолар бўлган чақалоқларнинг 73 фоизида кейинчалик аллергия ташхиси қўйилгани аниқланган.
Катталарда ич қотиши ва озиқ-овқат аллергиялари ўртасидаги боғлиқлик унчалик ҳам юқори эмас, бироқ унинг мавжудлиги тахмин қилинади. Агар мунтазам равишда ичак ҳаракатида қийинчиликларга дуч келсангиз, организм аллергенлардан азият чекаётган бўлиши мумкин.
Доимий чарчоқ ҳисси
Ўсимлик гулига, чангга, уй ҳайвонлари тукларига аллергия бурун йўлларида шиш пайдо бўлиши билан бирга келади. Шиш туфайли ҳатто аҳамиятсиз ва деярли сезилмайдиган бўлса ҳам, ўпкага кислород етказиб бериш ёмонлашиши мумкин. Лекин бу ҳаммаси эмас.
Нафас йўллари билан боғлиқ қийинчиликлар туфайли одам ухлай олмайди. Кечаси тез-тез уйғонади ва эрталаб боши оғриб туради. Чарчоқ кундан кунга кучайиб боради.
Хотира бузилиши
Доимий уйқусизликни ҳисобга олсак, диққатни жамлаш ва хотира билан боғлиқ муаммолар юзага келади.
Ёрилган лаблар
Оғиз орқали нафас олиш одати лабларнинг об-ҳавога, қуруқлигига ва ёрилишига олиб келади. Кўпинча, лаблардаги ёриқлар шифокорлар аллергия билан оғриган беморларда сезадиган деярли биринчи аломатдир.
Кўз остидаги қора доиралар
Баъзан аллергия кўз остида шиш пайдо бўлишига олиб келади. Қон томирлари кенгаяди, қораяди ва кўз атрофидаги энг нозик тери остида кўринадиган бўлади.
Ҳид билиш сезгиси йўқолиши
Агар аллергия билан боғлиқ бўлган бурун битиши даволанмаса, кейинчалик ҳид сезмасликка олиб келиши мумкин.
Таъм сезувчанлигининг пасайиши
Таъмни ҳис қилиш қобилияти ҳид ҳисси билан чамбарчас боғлиқ. Агар ҳид билан муаммога дуч келсангиз, унда таъм билиш сезгиси ҳам заифлашган.
Ҳирқироқ овоз
Жиддий аллергияда овоз йўли сиқилади. Бу бўғиқ овозга олиб келиши мумкин. Агар ҳиррилаган товуш 7-10 кун ичида ўтиб кетмаса, терапевтга кўриниш лозим. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”