date

Енгил ЙҲҚ қоидабузарликлари учун жарима бекор қилинади

Енгил ЙҲҚ қоидабузарликлари учун жарима бекор қилинади
Ўзбекистонда енгил йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун жарима ўрнига огоҳлантириш жорий этилиши режалаштирилмоқда. Тегишли қонун Сенатнинг ўн биринчи ялпи мажлисида маъқулланди.

Эндиликда ҳайдовчи биринчи марта енгил қоидабузарлик содир этса, унга жарима солинмасдан, оқибати тушунтирилган ҳолда огоҳлантириш билан чекланилади. Шунингдек, қонунда фото ва видео камералар орқали аниқланадиган қоидабузарликлар рўйхати аниқлаштирилиб, жазони қўллаш муддати ҳодиса қайд этилган кундан бошлаб бир ой ичида бўлиши белгиланди.

Сенаторлар бу чоралар йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш маданиятини ошириш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва фуқароларнинг давлат органларига бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Енгил ЙҲҚ қоидабузарликлари учун жарима бекор қилинади