
Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон йўлларида 1,3 минг киши йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Сенатнинг ялпи мажлисида маълум қилинди.
Ўтган йилга нисбатан ҳалок бўлганлар сони 4,8 фоизга камайган, жароҳатланганлар эса 4,7 мингдан 4,6 минг кишига қисқарган. Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурҳоновнинг сўзларига кўра, шу даврда мамлакатда 5,8 мингдан ортиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган, бу ўтган йилга нисбатан 3,8 фоизга камдир.
Пиёдалар билан боғлиқ ҳодисалар ҳам камайган – 2855 тадан 2689 тагача, бу эса 5,8 фоизлик пасайишни кўрсатади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар