
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида босқичма-босқич савдо тўсиқларини йўқ қилиш ва тартибларни соддалаштириш ҳамда талабларни бир хил қилиш бўйича "йўл харитаси" ишлаб чиқишни таклиф қилди.
"Техник тартибга солиш, сертификатлаш ва божхона бошқаруви соҳаларидаги фарқлар билан боғлиқ масалаларни тезкор ҳал қилиш учун тариф ва нотариф тўсиқлар бўйича "Ўзбекистон–ЕОИИ" қўшма мувофиқлаштирувчи гуруҳини ташкил этишни таклиф қиламиз", деди давлат раҳбари.
Мирзиёев, шунингдек, машинасозлик, энергетика, қишлоқ хўжалиги, кимё ва бошқа соҳаларда умумий лойиҳа рўйхатини тузишни таклиф қилди. Шунингдек, инфратузилма ва "яшил" лойиҳалар, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича Евроосиё тараққиёт банки доирасида режа тайёрлаш кераклигини таъкидлади.
Бундан ташқари, давлат раҳбари рақамли платформаларни интеграция қилиш бўйича "йўл харитаси"ни ишлаб чиқишни, жумладан, электрон савдо ва рақамли маркировка йўналишларини таклиф қилди. Тошкент ЕОИИнинг биотиббиёт, энергетика ва робототехника соҳаларидаги лойиҳаларига қизиқиш билдирмоқда.
Ўзбекистон туризм соҳасида умумий ахборот ресурсини яратишда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.