«Манчестер Сити» қишда Савиньо билан йўлларини ажратади

«Манчестер Сити» 21 ёшли бразилиялик вингер Савино билан қишки трансфер ойнасида хайрлашишга тайёр. Ёзда «Тоттенхем» футболчини олишга уринган, бироқ «Манчестер Сити» уни сақлаб қолиб, янги узоқ муддатли шартнома таклиф қилган эди. Савинонинг клуб билан шартномаси 2031 йил ёзигача амал қилади, трансфер бозоридаги баҳоси эса тахминан 45 миллион еврони ташкил этади.
Манчестернинг «Сити» клуби яқинлашаётган қишки трансфер ойнаси олдидан таркибда ўзгариш қилишга қарор қилди. Англия ОАВлари хусусан, Football Insider нашри тарқатган маълумотларга кўра, «шаҳарликлар» бразилиялик вингер Савиньо билан хайрлашиш ниятида.
Манбаларга кўра, ёзги трансферлар даврида «Тоттенхэм» Савиньони ўз сафига қўшиб олиш учун жиддий ҳаракат қилган. Бироқ ўша пайтда «Манчестер Сити» футболчини жамоада сақлаб қолишни маъқул кўриб, унинг кетишига йўл қўймаган ва янги, узоқ муддатли шартнома таклиф этган эди. Орадан бир неча ой ўтиб, клуб раҳбарияти позициясини қайта кўриб чиқди ва эндиликда вингерга кетишга рухсат беришга тайёр.
Айни пайтда 21 ёшли футболчининг трансфер бозоридаги баҳоси тахминан 45 миллион еврони ташкил этади. Савиньонинг «Манчестер Сити» билан амалдаги шартномаси 2031 йил ёзигача мўлжалланган бўлса-да, бу ҳолат унинг қишда жамоани тарк этишига тўсқинлик қилмаслиги мумкин.
Маълумот учун, бразилиялик вингер жорий мавсум Пеп Гвардиола қўл остида 24 та учрашувда иштирок этиб, 3 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Шу билан бирга, у доимий асосий таркиб ўйинчисига айланиб улгурмагани ҳам унинг эҳтимолий трансферига таъсир кўрсатаётган омиллардан бири сифатида қайд этилмоқда.































Изоҳлар 0
…