
Келаси йил бошидан бошлаб Ўзбекистонда янги давлат ижтимоий суғуртаси тизими жорий этилади. Бу Президент Шавкат Мирзиёев фармонида белгиланган.
Фуқаролар мажбурий ва ихтиёрий асосда ижтимоий суғурта билан қамраб олинади. Мажбурий суғурта даромад солиғининг бир қисми ҳисобидан амалга оширилади.
Унинг миқдори ҳар йили давлат бюджети тўғрисидаги қонун билан тасдиқланади. Ихтиёрий суғурта эса фуқаролар томонидан ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ойлик суғурта бадали энг кам иш ҳақининг 5 фоизини ташкил қилади. Фуқароларга суғурта бўйича тўловлар уларнинг минимал суғурта стажига ва Давлат ижтимоий суғурта жамғармасига тўланган бадалларига мутаносиб равишда амалга оширилади.
Бундан ташқари, нафақа тўловларининг проактив шакли жорий этилади. 2026 йил бошидан ҳомиладор аёллар, 1 июлдан эса вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақа тўловлари учун ушбу тизим амалиётга киритилади.
Давлат ижтимоий суғуртаси янгиланади
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар