date

Рой Кин «Манчестер Юнайтед»да Диогу Далотни танқид қилди


«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ футболчиси Рой Кин жамоани «Астон Вилла»га (1:2) мағлуб бўлганидан сўнг кескин танқид қилди. Бирмингем клуби ғалабани Морган Роджерснинг дублига таяниб қўлга киритди: у 45 ва 57-дақиқаларда гол урди.

Меҳмонлар сафида ягона тўпни биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтда Матеус Куня киритди. Учрашув таҳлили чоғида Sky Sports студиясида сўзга чиққан Кин айрим футболчиларнинг майдондаги меҳнати етарли эмаслигини таъкидлади.

««Манчестер Юнайтед»да Диогу Далотга ўхшаган, шунчаки етарлича ҳаракат қилмайдиган ўйинчилар жуда кўп. Роджерс тўпни олган пайтда хавф туғилаётганини улар ростдан ҳам кўрмаяптими?» — деди Кин.

17 турдан сўнг «қизил иблислар» АПЛ турнир жадвалида 26 очко билан 7-ўринда бормоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Рой Кин «Манчестер Юнайтед»да Диогу Далотни танқид қилди