15:49 / 25.02.2019
8 246

Нима учун ўзбек тили фан ва сиёсат тили бўла олмади?

Нима учун ўзбек тили фан ва сиёсат тили бўла олмади?
“Ўзбек тили давлат тили экан, демак аввал уни “яратиш” керак, “бирлаштириш” (жамлаш) ва ҳамда илмий муомалага ўтказиш керак. Ўзбек тилининг фан ва санъат соҳасида чин маънода қўлланмаётгани уни мамлакат миқёсидаги тил сифатида ишлатилишига тўсқинлик қилмоқда”,-деб ёзади мустақил тадқиқотчи Бахтиёр Олимжонов CABAR.asia таҳлилий платформаси учун махсус ёзган мақоласида.

Мақоланинг қисқача мазмуни:
Мамлакатнинг аксар мансабдор шахслари давлат тилида яхши гапира олмайдилар. Тилнинг бундай ҳолатга келиб қолишига сабаблардан бири, асосий давлат бошқарув органлари хизматчиларининг рус тилида таълим олганлиги ҳамда собиқ совет давлат тузуми идораларида ишлаганлиги;
“Халқ” тили ўзбек тилининг жаҳон “модернизациялашув” жараёнларига киришмаганлиги уни “оддий даражасига тушириб қўйган;
Рус тили ўзбек халқи учун сакрал сиёсий тилга эга;
Ёзув борасидаги ислоҳотлар кундалик ҳаётда ва таълим соҳасида икки алифбонинг бир пайтда қўлланишига сабаб бўлмоқда;
Рус тилини билишлик ўзгача имтиёзли табақага мансубликнинг белгисига айланди;
Шунча қийинчиликларга қарамай ўзбек тили мусиқа, кино ва театр соҳаларида сақланиб қолмоқда;
Ўзбек тили сақланиб қолган энг охирги “оролча” интернет ва маҳаллий ижтимоий тармоқлар бўлиб қолмоқда;
Жамият орасида “жиддий мавзуларда ўзбек тилида гапиришнинг иложи йўқ”, деган тушунча шаклланган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раҳбари Неъматулла Йўлдошев 2018 йил 13 декабрь санасида Олий Палата кенгашида “Ўзбекистон Республикаси давлат тили” ҳақидаги қонун ижроси тақдир ҳукмига ҳавола қилиниб ташлаб қўйилганлигини таъкидлади. Бу шуни кўрсатадики, Ўзбекистонда ўзбек тилининг ҳукумат тили сифатида ишлатилишига эҳтиёж тобора ортиб бормоқда. Шу ҳолат юзасидан баъзи табиий саволлар туғилади:ўзбек тили қай даражада ҳақиқий маънодаги миллат ва давлат тилига айлана олади? Рус тилининг замонавий ўзбек жамиятидаги аҳамияти нимадан иборат? Давлатнинг тилга оид мақсадли сиёсати мавжудми?

Ўзбек тили кимлар учун?
“Миллат тили-унинг энг яхши мулкидир”,-деб ёзганди Иосиф Бродский. Охирги 28 йил давомида ўзбек тили давлат тили бўла олмади.
Юқори тоифадаги давлат хизматчилари миллий давлат тилида яхши гапира олмайдилар. Улар ундан кўра рус тилида сифатли гапиришни афзал кўрадилар.

Ҳукуматнинг ўрта ва қуйи қатлами ўзбек тилида кўп шева ва европача сўзларни ишлатиб гапиради. Пойтахт бошқарувининг ўрта қатлами тил борасида вилоят тилидан унчалик фарқ қилмайди. Янада тўғрироғи, тил борасида вилоят тили анча “мўътадил” ва “миллийроқ” ҳисобланади. Тилнинг бундай ҳолатга келиб қолишига асосий сабаб, давлат бошқарув органлари хизматчиларининг аксари рус тилида таълим олганлиги ҳамда собиқ совет давлат тузуми идораларида ишлаганлигидир.

Давлат бошқаруви органларида рус тили “катта обрў”га эга бўлсада, охирги йилларда ҳужжатларни ўзбек тилида юритиш ўсиб бормоқда. Баъзи сиёсатчилар ҳамма ҳужжатни ўзбек тилига ўтказишга чақирмоқдалар. Аммо шу нарса аёнки, марказий ижроия қўмиталари ва республика парламенти рус тилида фаол суратда ҳужжат юритаётган эканлар, бу соҳада силжиш бўлиши қийин масала. Вилоятларда “қуйи” маъмурий идоралар ўзбек тилидан фойдаланадилар. Аммо “юқори”га жиддий бирор “ҳисобот” юбориладиган бўлса албатта рус тилига мурожаат қиладилар.

Шуниси маълумки, юқори маъмурият ўзбек тилини билмайдилар, озроқ даражада билсаларда, ҳукумат ишларини “замонавий бўлмаган” миллий тилда ҳал қилиб бўлмайди. Парламентда рус тилини ишлатилишининг ҳам ўзига яраша оқловлари мавжуд. Ҳуқуқ соҳасида ўзбек тили ривожланмаган. Ўзбек тилида яхши қўлланма дарсликлар етишмайди. Ҳаммаси ўзбек тилининг ҳуқуқий ва сиёсий соҳаларда ишлатиш имкони йўқлигига бориб тақалади, чунки ўзбек тили “замонавий” тушунарли тил эмас.

Ўзбек тили замонавийликка қарши тилми?
Ўзбек тилининг жаҳон “модернизациялашув ”жараёнларига киришмаганлиги уни “оддий халқ” тилига айлантириб қўйди. Жамият ичида “миллий тилда жиддий мавзуларда гапиришни имкони йўқ” деган тушунча мавжуд. Шуни айтиб ўтиш керакки, тилда деколонизация ҳодисаси рўй бермади, яъни ўзбек тили тараққиёт (модернизация, замонийлашув) тилига айлана олмади.

Машҳур немис файласуфи Ю.Хабермас ёзадики, “Модернизация-бу рационализация”. Ўзбек тили маълум сабабларга кўра рационализация” қилина олмади ва вақт талабларига жавоб бера олмади. Бу, биринчидан, миллий тушунчанинг ҳозирда ноаниқ ва айтилмаган сиёсати билан боғлиқ. Ўзбек деган тушунча ҳали асосли бир суратда тасвирлаб бўлмайдиган афсонавий “модернизация” тушунчаси устида қурилиб у билан таърифланмоқда. Ҳаётнинг ҳамма жабҳасида “модернизация” тушунчасининг таназзулига сабаб-юқоридан тадбиқ этилаётган “модернизация”, яъни ғарблаштириш сиёсатининг аҳолига сингдирилишидир.

Иккинчидан, европа тилларининг(рус ва инглиз) инкор этиб бўлмас “обрў”си миллий ўзбек тилининг ривожига халал бермоқда.

Учинчидан, биз совет тузумида қўлланиб келинган ўзбек адабий тилини йўқотиб қўйдик. Ундан фарқли равишда замонавий ўзбек тили ўз соҳибига эга эмас. Замонавий тил собиқ тузум қўллаган ўзбек луғат бойлигига тақлид қила бошлади ва сиёсий муомалага ҳеч қандай қийматга эга бўлмаган неологизмларни киритди. Натижада “кўп овозга эга тил” юзага келди, яъни тилни шевалар мағлуб этди. Совет тузумидаги рус тили янги ўзбек тилини замон билан боғловчи восита сифатида хизмат қилди.

Рус тили ҳокимият ва” замонавийлашув”тили сифатида
Ҳар куни соат 19.30да марказий “Ўзбекистон”телеканалидан рус тилидаги хабарлар дастури кўрсатилади. Худди шу хабарлар 21.00да ўзбек тилида олиб борилади. Бу тартиб охирги 30 йил ичида ўзгартирилгани йўқ. Рус тили Ўзбекистон халқи учун сакрал сиёсий тил ҳисобланади. У ҳокимият ва куч-қудрат тилидек қаралади. Қонунлар шу тилда ишлаб чиқилади, Фанлар Академияси институтларида илмий ишлар рус тилида ёзилади, телевидениеда жиддий инсонлар Ўзбекистоннинг мавжуд муаммоларини шу тилда муҳокама қиладилар.

Ўзбек тилида оилавий мавзудаги саёз сериаллар, маънавият масалалари ва маиший муаммолар кўрсатилади. Тил борасидаги чекловлар ғалати ҳолат пайдо қилган. Ахборот қабул қилувчи қатлам ва оддий фуқаролар миллий тилни “ички” тил-оилавий тил каби қабул қилганлар. Ўзбек тилининг сиёсатдан узоқлаштирилиши бу совет тузуми сиёсатининг оқибатидир. У пайтлар миллий тилда фақат халқ оғзаки ижоди ва адабиётни ривожлантириш мумкин эди. Мустақиллик даврига келиб мамлакат ҳукумати ишни яна давом эттирди, яъни ўзбек тили доимий “замонавийлашаётган” ёки “Европага етмоқчи бўлаётган” тилга айланди.

Ўзбек тили замонавийми?
ХХ асрнинг 90-йилларига келиб ўзбек тилини замонавийлаштиришга уринишлар бўлди. Миллат зиёлилари бир неча бор ўзбек тилини замонавийлаштириш ва миллат онгини ўзгартиришга уриниб кўрдилар. 1989 йилда ўзбек тили давлат мақомини қўлга киритди. 1993 ва 1995 йилларда алифбо ўзгартирилди. Маҳаллий зиёлилар кўмагида мамлакат раҳбарияти кирилл алифбосини лотин алифбосига алиштиришга қарор қилди. Бу ислоҳот мантиқий якун топгани йўқ, ҳали ҳануз мамлакат тўлиқ лотин ёзувига ўтмади. Бу ислоҳотлар натижаси ўлароқ мамлакатнинг кундалик ҳаёти ва таълим соҳаларида икки алифболик вужудга келди. Ўттиз ёшдан юқри аҳоли лотин ёзувига қийналади. Мамлакат ёшлари иккала алифбога анча тез мослашдилар. Бу инглиз тилиин фаол ўрганиш ва ижтимоий ҳаётда рус тилининг ўрни билан боғлиқ. Лотин ёзуви миллий тил билан биргаликда инглиз тилини осонлаштирди, кирилл ёзуви эса мода ва элитар маданият белгиси каби қаралади. “Ц” ҳарфини икки алоҳида ҳарф - S ва TS га ажратилиши натижасида “цех” сўзи “sex”га айланиб эндиликда “kolbasa sexi” деб ёзиладиган бўлди.

2018 йил мамлакат раҳбарияти томонидан лотин ёзувини янги ислоҳоти кўриб чиқилди. 2018 йилга қадар ҳукумат лотин аифбосининг янги кўринишини тасдиқлашга қарор қилди. Янги алифбо 1993 йилдаги лотин алифбоси (“турк” алифбоси)га жуда ўхшайди. Мутахассислар фикрига кўра, лотин ёзуви асосидаги “янги алифбо” бошқа туркий халқларнинг алифбосига яқинлаштирилади. Яна ХХ асрнинг 90-йиллардаги миллий ғоямиз-турк тилларининг бирлашиши мафкурасига қайтаяпмиз.

Баъзида лотин ва кирилл алифбосининг бир сўзда жамлангани гувоҳи бўласиз.

Мутахассисларнинг таъкидлашларига кўра, алифбонинг ислоҳоти мамлакатнинг ташқи сиёсати билан боғлиқ. ХХ асрнинг 90-йилларида Ўзбекистон Туркия ва АҚШга яқинлашди. 2000 йилдан сўнг эса Россия Федерацияси билан алоқалар кучайди. Ташқи сиёсий ўйинлар Ўзбекистоннинг тил сиёсатига ҳам қисман таъсирини ўтказди. Алифбо ислоҳотининг омадсизлиги ўзбек тилига салбий таъсир қилди. Ўзбек тили ёш мамлакатнинг замонавий тили мавқеига эга бўла олмади. Жамиятда ўзбек тилига эътиборсизлик, унга “замондан орқада қолган” тил сифатида қаралиши замонавий мулоқот сифатида талаб қилинмайдиган тил деган фикрга олиб келди. Инглиз тилини кенг миқёсда ўрганилиши ҳам ўзбек тили ривожига “халал” берди. Ўзбек тили замон ичида “қотиб қолди” ва “орқада қолганлик” нинг тил воситаси ва белгисига айланди.

Рус тили элитар маданият тимсолида
Рус тилини билишлик ўзгача имтиёзга эга қатламга мансублик белгиси бўлиб қолди. Охирги 30 йил мобайнида мамлакатда русийзабон аҳолининг камайиб кетганлигига қарамай (1млн.га яқин), рус тили “миллатлараро” алоқа воситаси сифатида қаралмоқда. Талаб юқорилигига қарамай, русийзабон мактаблар анча қисқарди. Қизиқ бир ҳолат кўзга ташланади: рус тили маҳаллий “юқори қатлам” ва зиёлилар томонидан фаол қўллаб қувватланмоқда. Рус тилини билишлик ўзгача имтиёзга эга қатламга мансублик белгиси бўлиб қолди. Ўзгача кичик маданий қатлам-европалашган ёшлар ва ўзларини “замонавийлашган” ва илғор деб ҳисобловчи аҳоли табақаси вужудга келди. Замонавий маданиятнинг оммалашуви Ўзбекистон аҳолисини 2 синфга: “тараққий этган” ва “ортга қолганлар” қисмига ажратди. Тил тараққиёт ва ривожланиш кўрсаткичига айланди. Ўзбек тили чеккага чиқиб қолди. Табиий суратда, миллий мусиқа санъати ва адабиёт ҳам четга суриб ташланди. “Илғор” тоифанинг бундай ҳаракатлари яширин тарзда ҳокимият тузилмалари томонидан қўллаб қувватланди. Тилнинг бундай “янги мустамлакачилик” ҳолатида рус тилини билмайдиган ҳар қандай киши маданий “чиқинди”га айланади. Шуниси қизиқки, бу ўринда инглиз тили иккинчи даражада, яъни инглиз тилини билмаслик “орқада қолганлик” эмас, аммо рус тилининг устунлиги шахсни “ибтидоий киши” даражасига тушириб қўйгандек туюлади.

Маданият ва “миллий” тил
Шунча қийинчиликларга қарамай ўзбек тили мусиқа, кино ва театрда сақланиб қолмоқда. Агар кинофильмларнинг тилига эътибор берадиган бўлсак, уларда шева, асосан тошкент шевасида “гапиришади”. Фильмларда пойтахт тилидан фойдаланиш тилнинг луғат бойлиги камайишига ва тил соҳасига салбий таъсир кўрсатувчи “кўча тили” ва жаргонннинг қўлланишига олиб келади. Театрларда “ярим совет тузуми” жаргонида “гапиришади”. Бу эса маданиятни янада “тушунмаслик” ва аҳолининг долзарб муаммолардан бегоналашишига олиб келади. Театрларнинг репертуарлари охирги 50 йилдан бери ўзгармайди, Давлат академик балет театрида эса охирги 100 йилдан бўён ўзгариш йўқ. Қўшиқлар матни ниҳоят даражада саёз, ўзбек рэп йўналиши ҳукумат сиёсати туфайли ривожланмади. Санъат устидан бошқарув шу даражага келдики, ХХ асрнинг 60-йиллар совет маданияти ташвиқ ва татбиқ этилмоқда. Натижада, ўзбек тирик мулоқот тили шу даражада ночорлашиб кетдики, у билан тузук гаплашиб бўлмай қолди.

Ўзбек тилининг “уйғониш даври”

Янгиланган ўзбек алифбоси лойиҳаси
Биринчи президент И.Каримовнинг қарорига мувофиқ 2016 йил 13 май санасида янги университет-Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ташкил қилинди. Университетнинг асосий вазифаси - “ўзбек тили ва адабиётини чуқур ўрганиш ва ривожлантириш”. Шунингдек, университетда ўзбек-инглиз тили таржимаси факультети очилди. Ш.Мирзиёевнинг ҳукуматга келиши билан Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсати ўзгарди. 2017 йил декабрь ойида Ш.Мирзиёев ушбу университетга ташриф буюрган чоғида талабаларга шундай кўрсатмалар берди: “Сизлар она тилимизнинг нақадар бой эканлигини, унга бўлган ҳурмат-эҳтиромингиз ва севгингизни она тилимизни бутун дунёга тарқатиш орқали кўрсатишингиз керак”. 2018 йилда университетда туркийшунослик маркази ташкил этилди. “Янги алифбо” ўша ерда ишлаб чиқилмоқда.

Тошкент ва Москва орасидаги фаол дипломатик ва савдо алоқалари, 2018 йилда В.В.Путиннинг ташрифи мамлакатда рус тилининг таъсирини кучайтириши мумкин. Октябрь учрашуви чоғида Ш.Мирзиёев рус классик адабиётининг юз томлик жамланмасини нашр этишга буюрди. Умид қиламизки, рус классик адабиётининг ўзбек тилига таржимаси(бу ўтган асрда қилинган бўлсада) ва ўзбек мумтоз адабиётининг инглиз тилига таржимаси ўзбек тилининг миллий ва давлат тили сифатида ривожланишига муҳим туртки бўлади.

Ўзбек тили ва интернет
Ўзбек тили ривожининг “энг чекка оролчаси” интернет, яна ҳам аниқроғи интернет бўлиб қолмоқда .Kun.uz, daryo.uz, ўзбек тилидаги “Америка овози” ва Россиянинг “Спутник” ахборот агентликлари Фейсбук ва Инстаграм ахборот бозорида рақобатни ташкил этмоқда. Бу ахборот агентликларида “турли хил” ўзбек тилида гапирадилар. Атамаларнинг унификацияси (бирлашиши) йўқлиги туфайли баъзида ахборот қабул қилувчилар ўртасида тушунмовчилик ва сўзлар устида баҳсларни келтириб чиқармоқда. Ғарбни намуна қилиб олиш унга кўр-кўрона эргашиш оқибатида ўзбек тилида ҳали томир отмаган кўпгина хорижий сўзларнинг кириб келишига сабаб бўлмоқда. Ўзбек тилининг луғат бойлигини замонавийлаштириш сунъий равишда амалга оширилади. Баъзида шундай туюладики, ўзбек оммавий ахборот воситаларининг тили таржимавий хусусият касб этади, аммо бу эндиликда рус тилидан эмас, балки инглиз тилидандир.

“Ёмғирдан қутулиб дўлга” деган каби ҳолат юзага келмоқда. Бизга шундай ўзбек тили керакки, тилимизнинг имкониятларидан келиб чиқувчи воқеликни акс эттирсин.

Ўзбекистон учун тилга оид қандай сиёсат зарур?
Ҳозирги пайтда мамлакатда рус ва инглиз тилари жадал суратда ўрганилмоқда. Ўзбек тили жаҳон адабиётининг таржима тилига, яъни “ўлик тил”га айланмоқда. Сиёсат саҳнасида ном чиқаришга уринаётган баъзи сиёсатчилар учун ўзбек тили куч ва зўрлик билан бошқарилмоқда.

Ўзбек тили давлат тили экан,авваламбор бу тилни “яратиш”, ”бирлаштириш” ва илмий муомалага киритиш лозим. Ўзбек тилининг фан ва тараққиёт соҳасида чин маънода қўлланмаётгани уни мамлакат миқёсидаги тил сифатида ишлатилишига тўсқинлик қилмоқда. Давлат “модернизация” ғоясини мавжуд” ички мустамлакачилик” доирасидан ташқари суратда, балки тилдан ибтидо олувчи маданиятга тобеълик тушунчасидан холи суратда аниқ ишлаб чиқиши зарур.

Ўзбек тилининг келажаги борми?
Ўзбек тили мамлакатнинг замонавий, миллий ва ҳақиқий давлат тили бўлиши лозим. Шуни назарда тутиш лозимки, тилга бўлган тўлиқ ёндашувгина мавжуд ҳолатни ўзгартириши мумкин. Ўзбек тилини “қутқариш” давлат дастури қуйидаги бандларни ўз ичига олиши керак:

Биринчидан, ўзбек тилини давлат миқёсида”қайта қуриш” жуда катта инвестицияларни талаб қилади, яъни бу соҳада маблағни аямаслик керак;
Иккинчидан, замонавий илмий ўзбек тилини ҳамкорликда ишлаб чиқиш учун мутахассислар, нафақат тилшунослар, балки тарихчилар, шарқшунослар, ҳуқуқшунослар ва математиклар зарур.
Учинчидан, санъат (кино, театр, мусиқа) соҳасида ишлатиладиган тилни бирлаштириш (жамлаш, унификация) ва уни шева, лаҳжа ва янги сўзлардан тозалаш керак;
Тўртинчидан, миллий тилимизда адабиётлар нашрини қўллаб қувватлаш-янги муаллифларнинг китобларини бепул чоп этиш лозим;
Бешинчидан, интернетни, айниқса ижтимоий тармоқларни янги ўзбек ”гап”и билан “тўлдириш” зарур;
Ва энг асосийси - мамлакатнинг ҳамма мактаб ўқитувчилари ва педагог кадрларини ўзбек давлат тили меъёрларига амал қилган ҳолда гапиришлари ва ёзишларини йўлга қўйиш лозим. Мактаб, университет ва санъат янги замонавий “меъёр”даги ўзбек тили учун локомотив вазифасини ўташи лозим.

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Нима учун ўзбек тили фан ва сиёсат тили бўла олмади?