
“Ўзгидромет” ҳафтанинг илк кунларига оид об-ҳаво маълумотларини тақдим этди. 10–12 ноябрь кунлари мамлакат ҳудудларида асосан тинч, ёмғирсиз ва илиқ ҳаво ҳукм суради.
Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятида осмон ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик эҳтимоли йўқ. Шамол шарқ томондан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10–11 ноябрда кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 12–17 даража, 12 ноябрда эса кечаси 2–7 даража, кундузи 14–19 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ҳаво барқарор бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди, шамол шарқдан эсади. Ҳарорат кечалари 0–7 даража орасида, кундуз кунлари эса 12–21 даража илиқ бўлиши прогноз қилинган.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳам ҳафта бошида осмон очиқ бўлади. Ҳарорат 10–11 ноябрда кундузи 12–17, 12 ноябрда эса 15–20 даража илиққа етади. Кечалари ҳарорат 0–7 даража ичида бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво нисбатан илиқроқ кечади. Ёғингарчилик кузатилмайди, шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Кечалари 2–7 даража, кундузи 15–22 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳам қуёшли ва хотиржам об-ҳаво сақланади. Ҳарорат кундузи 10–17 даража, кечалари эса 0–7 даража илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда ҳам тинч об-ҳаво кузатилади. Ёғингарчилик бўлмайди, шамол ўртача тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқдан 2 даража илиққача, кундузи эса 3–8 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!