Республика Гидрометеорология маркази Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди.
Унга кўра, 14 февраль, душанба куни Ўзбекистон ҳудуди бўйича об-ҳавони жанубий Урал ҳудудларидан кириб келган нам ва совуқ антициклон белгилайди. Республика ҳудуди бўйича баъзи жойларда ёмғир ва қор кўринишидаги бироз ёғингарчилик бўлади. Тоғларда қор ёғади, кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларда шамол 17-22 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда, Қорақалпоғистоннинг, Навоий, Жиззах, Сурхондарё, Фарғона вилоятларининг айрим жойларида кучайиш 25-28 метр/секундгача етиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 2-7 даража илиқдан ошмайди.
Ҳафта ўртасигача совуқ антициклон таъсири сақланиб туради. Республиканинг барча ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Асосан кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7 даража совуққача, республиканинг шимолида 8-10 даража совуққача пасаяди, кундузи 2-5 даража илиқ атрофида бўлади.
Ҳафтанинг иккинчи ярмида Ўзбекистон ҳудуди бўйича кучсиз шамолли қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Тунги совуқлар «заифлаша» бошлайди, кундуз кунлари эса қуёш нурлари ҳавони 8-11 даража илиққача иситади. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
14 февралдан 18 февралгача республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”