19
Фуқаронинг Nexia автомашинаси етказилган зарарни қопламагани учун жарима майдонига қўйилди
Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини бартараф этиш ҳамда истеъмолчилар томонидан табиий газ ва электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишларга қарамасдан бугунги кунда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ қонунбузарликлар салмоғи ортиб бормоқда.
Хусусан, Жиноят ишлари бўйича Ш.Рашидов туман судининг 06.08.2024 йилдаги қарздор Ш.Х.дан «Ҳудудгаз Жиззах» газ таъминоти филиали Ш.Рашидов газ таъминоти бўлими фойдасига муқаддам ҳуқуқбузарлик оқибатида етказилган 5 млн. сўм қарзини ундириш юзасидан ижро варақаси Бюронинг Ш.Рашидов туман бўлими иш юритувига келиб тушган.
Ижро ҳужжати бўйича қарздорга нисбатан ижро иши қўзғатилиб, томонларга юборилган.
Давлат ижрочиларининг ижро ҳаракатлари натижасида қарздорга тегишли Nexia русумли транспорт воситаси ҳатланиб жарима майдончасига жойлаштирилди.
Қарздор етказилган зарарни қопламаган тақдирда мазкур автотранспорт аукцион савдоларида сотилиб, тушган пуллардан қопланади.
Табиий бойликларимизнинг қадрига етиб, ундан фойдалангандан сўнг тўловларини ҳам ўз вақтида тўлаб борилса, шу каби ортиқча ҳаракатлар амалга оширилмас эди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин